UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  5 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

DJ Piligrim: “Барселона” мухлиси бўлсам ҳам “Реал”га ёмонлик тиламайман” Янгиликлар

DJ Piligrim: “Барселона” мухлиси бўлсам ҳам “Реал”га ёмонлик тиламайман”

Dj Piligrim тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда Илҳом Йўлчиевнинг қўшиқларини эшитмаган мухлис бўлмаса керак.

Dj Piligrim ёшлигида футболчи бўлганини, кейинчалик жароҳат туфайли футболни ташлаганини кўпчилик учун янгилик бўлса керак. Биз хонанда билан миллионлар ўйини бўлган футбол ҳақида суҳбат қурдик.

- Сизни фуболга хусусан, “Барселона”га мухлис эканлигизни биламиз. Анъанавий савол футболга қачондан қизиқиб қолгансиз?

- Ёшлигимдан футболга қизиққанман. Тахминан 10-11 ёшимдан собиқ МҲСК стадионида меҳнат захиралари жамоасида ўйнай бошлаганман. 14 ёшимгача футбол билан профессионал тарзда шуғулланганман. Афсуски тиззамдан жиддий жароҳат олганман ва шифокорлар менга футбол ўйнашни таъқиқлаб қўйишган...

- Қачондан “Барселона”нинг мухлисига айлангансиз?

- 2009 йил Москва шаҳрида яшардим. Ўша пайтда Лондонинг "Арсенал" клуби ўйинларини кўриб борардим. Арсен Венгер шогирдлари "Барселона" билан ўйнашган ва 1:3 ҳисобида ютқазишган. Айнан мана шу ўйинда "Барселона" мени ўзига ром қилиб қўйган эди. Футболчилар бир бутун жисмдек ҳаракат қилишган ва шу клуб мухлисига айландим. 2009 йилдан буён "Барса" ўйинларини қолдирмай кўраман.


- Яна қайси жамоаларга мухлислик қиласиз ёки кузатиб борасиз.
- Бошқа ҳеч қайси клубга мухлислик ҳам қилмайман, кузатиб ҳам бормайман. Жаҳон ёки Европа чемпионатларида марказий ўйинлар бўлса кўраман. Масалан, Аргентина - Германия, Бразилия - Голландия шу каби баҳсларни томоша қиламан. Шунингдек, ҳамма қатори Ўзбекистон терма жамоаси ва клубларимизнинг халқаро миқиёсидаги учрашувларини кўриб тураман.

- Жамоаларимизга нима етишмайди деб ўйлайсиз?

- Менимча бутун тизимни ўзгартириш керак. Болалар-ўсмирлар мактабларидан бошлаш керак ўзгаришларни. Болаларга диетани, жисмоний тайёргарликни, руҳиятни ва профессионалликни сингдириб бориш керак. Бизнинг футболчиларга руҳият етишмайди. Ҳозирги кунда футбол фақатгина тўпнинг кетидан югуриб юриш эмас, бошни ҳам ишлатиб ўйнаш керак.

- Футболчилар орасида яқин дўстларингиз борми?

- Албатта бор. Азамат Абдураимов ва Жаъфар Ирисметов каби собиқ футболчилар билан жуда яқинмиз. Уларни жуда ҳурмат қиламан.

- “Ноу Камп”да илк бор қачон бўлгансиз?

- 2011 йил 2 апрель куни "Барселона" - "Вильярреал" учрашувини томоша қилиш учун борганман. Ўша учрашувда клубимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.


- Таассуротлар қандай бўлган?
- Худди уйга келгандек бўлгандим. 2009 йилдан 2011 йилга қадар ҳаммасини кузатдим, "Барселона"ни тўла ўрганиб чиқдим. Жамоанинг расмий фан-клубига аъзо бўлиш учун ариза юборганман. Ниҳоят 2011 йилда ижобий жавоб келган ва фан-клубга аъзо бўлгандим. Барселонага учиб келишим билан шаҳарни севиб қолдим. Менга ўзи тоғ ва денгизни ёқади. Барселонада бу иккиси бор, қўшимча тарзда севимли клубим ҳам шу шаҳарда ўйнайди (кулади).

- Месси билан кўришганмисиз?

- Мессининг ўйинларини кўп бор кўрганман. Ёнгинамизда югуриб юрарди, аммо шахсан кўришиш ва учрашиш насиб қилмаган ҳозирча.

- Мадриднинг “Реал” клубига қандай муносабатдасиз?

- Барча "Барселона" мухлислари каби испан тилидаги баъзи ҳақоратли сўзларни ишлатаман (кулади).  Лекин уларга омад тилайман, гуллаб-яшнашини тилайман. Уларга ёмонлик тиламайман. Рақобат бўлгани яхшику. "Реал" ёмон жамоа эмас, шунчаки булар икки турли фалсафага эга бўлган клублар. "Реал"ни "Қироллик клуби" ва "Галактикос" дейишади. Жамоа логотипида ҳам тож тасвирланган, уларда пул кўп. Бу клуб дуёнинг энг кучли юлдузларини сотиб олишга қодир. Уларда ҳар бир футболчи индивидуал тарзда кучли. "Барселона" эса урғуни футбол мактабига қаратган. "Ла Масия"дан кўплаб юлдузлар етишиб чиқади. Бизда кимдир юрак, кимдир жигар... Шу боис бу икки клуб ўртасида доим рақобат бўлаверсин. Бундан албатта мухлислар ютади.


- Ўзингиз ҳам футбол ўйнаб турасизми?
- Олдин кўп ўйнардим, ҳафтада бир марта тўп тепиб турардик. Ҳозир эса оёғимдаги оғриқлар туфайли бир йилдан буён футбол ўйнамай қўйганман. Дўстларим футбол ўйнашади мен эса томоша қилиб ўтираман.

- Футбол ёки “Барселона” ҳақида қўшиқ куйлаш ниятингиз борми?

- Анча йиллар олдин футбол ҳақида қўшиқ айтганман. 2000 йилларда "Ўзбекистон, гол" деган қўшиғим бўлганди. Ҳозирча эса футбол ҳақида ҳам, "Барселона" ҳақида ҳам қўшиқ айтиш режада йўқ.

- Ўзбекистон клубларидан уларнинг мадҳиясини ёзиб бериш таклифи бўлганми?
- Бўлган, таклифлар бўлган. Қайси клублар эканлигини айтмай қўя қолай. Буюртмага қўшиқ ёзиш жуда ҳам қийин, шу боис ҳозирча ҳеч кимга мадҳия ёзиб берганим йўқ.

- Сиз учун “Барселона”нинг энг кучли 11 нафар футболчиси кимлар?

- 2009 йилги таркиб мен учун энг зўри. Карле Пуйоль - сардорларнинг сардори, шер, жамоа учун деярли мураббий эди. Хави - юрак. У ҳужумни ҳам, ҳимояни ҳам назорат қилиб турарди. Иньеста, Месси, олдинда Давид Вилья ва Педро. Таянч ярим ҳимояда Бускетс. Ҳимояда Эрик Абидаль ва Дани Алвес. Дарвозада Виктор Вальдес. Бош мураббий Хосеп Гвардиола.


- Футбол сиз учун нима?
- Шоу! Футболни XXI асрнинг гладиаторлар жанги деб биламан. Сабаби эркак киши доим жанглар, курашларга қизиқиб келган. Олдинлари эркаклар гладиаторлар ўртасидаги жангларни томоша қилишарди. Футбол эса қонсиз, қурбонларсиз яхши маънодаги жанглар деб ўйлайман.

- Болангиз ҳам “Барселона”да ўйнашини истармидингиз?

- Мен ҳар бир бола бахтли бўлишларини истайман. Шунчаки яхши инсон бўлишини хоҳлайман. Футболчими, рассомми, иқтисодчими ёки журналистми фарқи йўқ. Етук инсон бўлиб етишса бўлгани.

- “Барселона” расмий мухлислар клубига қандай аъзо бўлгансиз?

2011 йил 28 февраль санасида "Барселона" клуби президентидан менга расмий хат келган. Яъни мени фан-клубнинг расмий аъзоси бўлганимни тасдиқловчи ҳужжат юборилган. Ҳар йили клуб менга махсус карточкалар тақдим этади. Ҳар куни электрон почтамга турли хатлар юбориб туришади. Жамоа ҳаётига оид турли янгиликлар, альбомлар ва бошқа қизиқарли хабарлар келиб туради. 2016 йилда биз Ўзбекистонда ҳам "Барселона"нинг расмий мухлислар клуби очилишини сўраб хат юборганмиз. 80 нафар иштирокчи йиғилган, худо хоҳласа 2017 йилда очилиши кутилмоқда.  


Ушбу суҳбатнинг видеосини томоша қилишни истаганлар учун >>> ҲАВОЛА <<<.



Нарзулла ва Зебо суҳбатлашди


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика