UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  0 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  0 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  1 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  1 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  5 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  3 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  4 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  4 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3

Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас" Янгиликлар

Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"

Ўзбекистон U23 терма жамоаси футболчиси Диёр Ортиқбоев "Мираброр Усмонов хотира турнири" доирасида Япония термасига қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Саудия Арабистонига қарши ўйин қандай ўтди?

- Ўйин яхши бўлди. Кутганимиздек қийинчилик бўлмади ва ғалабага эришдик. Энди иккинчи ўйинга тайёргарлик кетмоқда. 

- Саудия Арабистонига қарши ўйинда жамоа 5талик ҳимоячи билан ўйнади. Бу йил "Пахтакор" ҳам шундай ўйнамоқда. Бу сизга қанчалик ёрдам берди.

- Профессионал футболчига тўртталикми бешталикми, бунинг аҳамияти йўқ деб ўйлайман. Мураббий қандай вазифалар берса, шуни бажаришга ҳаракат қиламиз.

- Саудия Арабистони ҳужумчилари бизга катта қийинчилик туғдира олмади деган фикр бор. Ўйиннинг ичидаги футболчи сифатида нима дея оласиз?

- Ҳа, унчалик қийин бўлмади. Рақибни ўргангандик. Шукур, ўйин енгил бўлди. 

- Олдинда Японияга қарши ўйин бизни кутиб турибди. Бу баҳсдан нима кутяпсиз?

- Бу учрашувга ҳам ғалаба учун чиқамиз. Уларнинг Саудия билан ўйини бор. Лекин бу бизга қизиқ эмас. Ўз ўйинимизга тайёргарлик кўриб, ғалаба учун чиқиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Учрашувга келинглар, қўллаб-қувватлашсин, худо хоҳласа хурсандчилик бўлади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 28 июль куни соат 20:00да старт олади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика