UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  175 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади" Янгиликлар

Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"

Ўзбекистон U23 термаси билан Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни олиб бораётган Маҳмуд Маҳамаджонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Янги жамоага киришиб кетиш осон бўлди. Ҳаммаси яхши, у ердаги барча йигитлар менга таниш эди. Клубдаги ишларнинг барчаси жойида. Бу ерга келдик, энди бор эътибор бу термага қаратилади.

- Клубдан термага ўтгандан кейин чарчоқ кузатилмайдими? Чунки бу барибир ватан жамоаси.

- Барибир ўйинлардан кейин чарчоқ бўлиши мумкин. Бу табиий ҳолат. Ўйингача барчаси жойига келади.

- Осиё Кубоги саралашида Қирғизистон, Шри-Ланка ва Фаластинга қарши ўйинлар бўлади. Бу рақиблар ҳақида фикрлар қандай?

- Қирғизистон билан ўйнаганмиз, уларни биламиз. Шри-Ланка ва Фаластинни билиш қийин. Лекин ушбу рақибларга қарши ўйин учун ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз. Уларнинг ўйинлари видеолари ҳам йўқ, тайёрланиш ҳам қийинроқ бўлади. Бироқ бўшашмасдан, бор диққатни жамлаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Саралаш ўйинларининг Қирғизистонда бўлиши қанчалик яхши? Бизга қўшни давлат. Агарда ўйинлар Шри-Ланка ёки Фаластинда бўлганида бизга қийин бўларди.

- Мен ҳам яхши бўлди деб ўйлайман. Узоқ ва қийин сафарлар бўлмайди. Албатта, ўша давлатларга бориш қийинроқ бўларди. Узоққа учиш кўп чарчоқни келтириб чиқаради. Қирғизистонда ўйинларнинг бўлиши биз учун ҳам яхши ҳолат.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика