UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  1 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  0 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  8 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  23 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  1 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  9 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  2 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  4 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0

Диёр Мирзабоев: “Қийин ўйинда дуранг ўйнадик” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Қийин ўйинда дуранг ўйнадик”

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Янгиер-қурувчи" – "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев фикрларини билдириб ўтди.

- “Шўртан” билан ўйин борасида фикрингиз қандай?

- Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз кўрсатдик. Бунинг учун бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Тўғриси, захирадан футболчиларни майдонга туширишда хатога йўл қўйдим. Учрашув охирларида айримларида жисмоний ҳолат яхши эмаслиги сезилиб қолинди. Захирамиздан фойдаланиб бўлганимиздан сўнг улар алмаштириш сўрашди. Бугун баҳс охирларида майдонда 10 киши ўйнадик. Бир сўз билан айтганда, қийин ўйинда дуранг ўйнадик. “Янгиер” шу вақтгача “Шўртан” устидан ғалаба қозона олмаган экан. Бунга чек қўйишни режалаштиргандик. 


- Мазкур ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек кечганмиди?

- Биз ҳар бир ўйинга яхши тайёрланамиз. Ортиқча юкламалар берилмайди. Балки Нодир Йўлдошев барвақт жароҳат олмаганида, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. 


- Давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз?

- Илгари таъкидлаганимдек, иложи борича шу таркибни сақлаб қолмоқчиман. Дейлик, айрим футболчиларимизга Суперлигадан таклиф бўлса, уларни сақлаб турмаймиз. Айни вақтда музокаралар давом этмоқда. Ҳозирда сифатли ўйинчиларни таклиф қилиш жуда қийин. Шунга қарамай, биз трансфер ойнаси якунига қадар чизиқларимизни кучайтирмоқчимиз. 


- Асилжон Бегимқулов ва Суҳроб Бердиев захирадан, Абдуқаххор Хожиакбаров эса майдонга туширилмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- “Шўртан” футболчиларининг тезкорлигини ҳисобга олиб, таркиб танлагандик. Йигитлар барча айтилган топшириқларни бажаришди. Тезкорлик бўйича рақибга ютқазганимиз йўқ. Машғулотларда стандарт вазиятларга эътибор қаратгандик. Афсуски, биз бир вазиятда хатога йўл қўйдик ва гол олиб чиқдик. Сиз санаб ўтган футболчиларнинг захирадан туширилганига шу сабаб бўлди. 


- “Янгиер” U-19 жамоаси иштирокидаги ўйинларини кузатмаётганингиз ростми?

- Бунга вақтнинг тўғри келиб қолаётгани сабабдир. Чунки биз ҳам машғулотларни кечки 18:00да бошлаймиз. Ёшларимиз ҳам айнан шу вақтда ўз ўйинини ўтказади. Тўғриси, ўйинни кузатиш учун мен машғулотларни ўтказиб юбора олмайман. “Хоразм” билан ўйинни бошидан охиригача стадиондан туриб, кузатиб бордим. Таркибдаги бир неча футболчиларни машғулотларга жалб қиламан. Агар мен ўйинни стадиондан туриб кузатмаган чоғимда ҳам, яхшиларни асосий жамоага жалб қилишда давом этаман. Чунки улар доимий равишда менинг эътиборимда туради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика