UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  6 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  17 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  32 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0

Диёр Мирзабоев: “Бизда молиявий муаммо йўқ” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Бизда молиявий муаммо йўқ”

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер-қурувчи" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.


“Хабарингиз бор, Про лигада фақат “Арал Самали” сунъий майдонда ўйнайди. Бугун чиройли ўйин кўрсата олмадик, чунки футболчиларимиз бундай майдонда тўп тепишда қийинчиликга дуч келди. Ғалабага келсаам, голли вазиятлардан унумли фойдаландик ва йигитлар ҳарактер кўрсата олишди. 

Мен яқинда жамоага келдим. Кубок доирасида бу жамоалар ўртасидаги баҳсни видеосини кўргандим. Аввалги “Арал Самали” билан ҳозиргисида фарқ йўқ. Уларга қарши беллашувлар доимо қийин кечади. Мен илгари ишлаган жамоаларим мисолида ҳам биламан, бу жамоага қарши ўйнаш ва очко олиш қийин бўлиб келган. 

Интернет орқали барибир “Арал Самали” иштирокидаги ўйинларни кузатганман. Жамоада 19-рақамда ўйнайдиган футболчини кузатиб юрибмиз, у бола менда яхши таассурот қолдирди. Унинг келажаги порлоқ дея оламан. 

Бизнинг молиявий ҳолатимиз “Андижон” ва “Машъал”дан ҳам асло ортга қолмайди. Бир сўз билан айтганда, молиявий муаммолар йўқ. Ойлик ва мукофот пулларини бериб борилмоқда. Нукусга ҳам самолётда келиб-кетишимизни таъминлашди. Умуман олганда Про лига шароитидан келиб чиқиб, шароитларимиз кўнгилдагидек", - деди Мирзабоев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика