Диёр Имомхўжаев: "Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса таниқли мутахассислардан бири Ўзбекистон бош жамоасини қабул қилиб олади"
20 июл 2018 19:18
Янгиликлар
Диёр Имомхўжаев: "Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса таниқли мутахассислардан бири Ўзбекистон бош жамоасини қабул қилиб олади"
ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий тайинланиши борасида фикр билдирди.
"Миллий терма жамоага бош мураббий тайинлаш масаласи ҳал қилувчи паллага кирди. Воқеалар ривожи шу тақлид давом этса таниқли мутахассислардан бири Ўзбекистон бош жамоасини қабул қилиб олади.
Бу мураббий бунгача ишлаган жамоасини Жаҳон Чемпионатига олиб чиққан, ўзбекистонлик футбол мухлислари учун яхши таниш. Айни вақтда ЎФА вакиллари музокара юзасидан Европада бўлиб турибди. Яъни, бунгача ЎФА берган ваъдаси бўйича иш олиб боряпти. Умид қиламанки, ҳаммаси ижобий якун топади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.
Ўхшаш янгиликлар
19:30
Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан" 10
17:25
Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик" 0
16:26
Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 27