UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0

Диёр Имомхўжаев: "Ҳакамлар меҳнат қилишяпти. Улар аввалги ҳакамлардан яхшироқ ва тўғрироқ ишлашяпти" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Ҳакамлар меҳнат қилишяпти. Улар аввалги ҳакамлардан яхшироқ ва тўғрироқ ишлашяпти"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев VAR ва ҳакамлик масаласида ўз фикрини билдирди.

"Кучли иссиқ ҳақида кетма-кет огоҳлантириш бўлаётган вақтда футбол танаффусга чиқди. Кўз тегмасин, интрига бор, ишлаётганларда хатолар ҳам бўлади. Cоcа-Cола Суперлига учрашувларидаги ҳакамлик бўйича фақатгина тўрт учрашув учун менда саволлар пайдо бўлди:

2-тур

Сўғдиёна — Турон

4-тур

Пахтакор — Металлург

5-тур

Машъал — Қўқон-1912

12-тур

Насаф — Сўғдиёна.

5-турдаги учрашувда киритилган гол бўйича қанот ҳакамига саволим кўп эмас, VAR йўқ эди, ҳолат шуни тақозо қилди. Бунақаси футболда бўлиб туриши, германиялик машҳур рефери Феликс Брих бир неча йил аввал Бундеслигада қасддан бўлмаган шундай хато қилгани, орадан 4 йил ўтиб, шу ҳакам Чемпионлар Лигаси финалини бошқаргани ҳақида ёзгандим.

Шунда фақатгина уч учрашув қоляпти. Иккитасида "Сўғдиёна" номи бор. Биринчиси учун ЎФА ўз хулосасини тақдим этганди. Иккинчисида ҳам шундай бўлади, унга қадар кутиш керак. 

12 та тур учун бу яхши кўрсаткич. Чунки ҳакамлар буткул хатосиз ишлашининг иложи йўқ. Шу йилнинг 27 март куни нидерландиялик рефери Сербия — Португалия ўйинида Криштианунинг 100 фоизлик голини инобатга олмади, ҳатто ўша Европада ҳам хатолар бор. 

Ҳакамлар меҳнат қилишяпти. Улар аввалги ҳакамлардан яхшироқ ва тўғрироқ ишлашяпти. Шунчаки аввалгилар инсофни шу қадар ютиб юборишгани касрига, бугунгилар жавоб беришяпти, уларга нисбатан мухлисларда тоқатсизлик бор.  Шунчаки авваллари ҳар бир ўйин намойиш этилмасди, бугун бизда бу бор ва табиийки, саволлар ҳам, эътирозлар ҳам кўпайган, бу нормал ҳолат. Яқинда ҳам VAR йўқ эди, энди у бор ва мавзу ҳам кўп бўлиши турган гап. Кўзингизни каттароқ очинг ва VAR фақат бизда эмас, бутун дунёда шундай мавзу эканини кўринг. 

12 турга икки муаммоли ўйин, ишонинг, нормал ҳолат. Биз футболни ташқаридан кўраётган даврларда ҳакамлар қандай бўлганини, камералар йўқ вақтда нималар қилганини эсланг, катта ёшли акаларимиз, оталаримиз ўша ўйинларни жуда яхши эслашади. Шундай ишлаганларнинг айримлари бугун инспекторлик қилади, афсуски, у даврларни қайта жонлантиришнинг имкони йўқ. Бугун эса ҳар бир хато мавзу бўлади, ҳар бирига ЎФА муносабат беради. ПФЛ ёки футбол тепасига умидли кимдир келса, бу ҳаммаси бирданига зўр бўлади дегани эмас. Ноҳақликларга, адолатсизликларга қарши йиллаб курашилади, қаттиқ меҳнат қилинади. Бугун биздан нималар ўтаётгани ўзимизга маълум. 

Биз ўта чуқурликда эмасмиз, биз шунчаки ҳаммаси янада яхшини бўлишини олдинги даврлардан кўра кўпроқ талаб қиляпмиз", – деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика