UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  1 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  2 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  5 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  6 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  16 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3

"Динамо" Шокир Йўлдошевни "Насаф"дан ижарага олди Янгиликлар

"Динамо" Шокир Йўлдошевни "Насаф"дан ижарага олди

"Динамо" жамоаси мавсумнинг иккинчи қисми олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Дукент тоғли ҳудудида ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган "Динамо" жамоаси сафига «Насаф» яримҳимоячиси Шокир Йўлдошев келиб қўшилди. 25 ёшли яримҳимоячи мавсумнинг қолган қисмини ижара асосида "Динамо"да ўтказади.

Аввалроқ, клуб Рўзимбой Аҳмедовнинг ҳам трансферини эълон қилган эди. Тажрибали ҳужумчи билан ҳам мавсум якунига қадар шартнома имзоланган. 

Шунингдек, клуб Михайло Удод ва Жамшид Ҳасанов билан шартномани бекор қилган бўлса, Дилшод Ҳамроев ва Фахриддин Aлимов жамоа рўйхатдан чиқарилган.

Маълумот учун, 24 июлдан 1 август кунига қадар тайёргарлик кўрилиб, август ойининг биринчи кунида Дукентдан Самарқандга қайтилади. 

Эслатиб ўтамиз, "Динамо" жамоаси Про лига 14-тури доирасида 5 август, пайшанба куни Ғузорда "Шўртан" жамоаси меҳмонига айланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика