UZ

Сўнгги янгиликлар

01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  0 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1 00:33Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан йирик ғалаба, Роналдудан 961-гол!  1 00:16"Айнтрахт"га янги бош мураббий тайинланди  1 23:46Инсинье собиқ жамоасига қайтди  2 23:14"Милан" футболчиси "Рома"га ўтиши мумкин  0 22:58Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди  11 22:33"Манчестер Сити" Оскар Боббни сотиб юборди  1 22:16Флик: "Барселона"нинг мақсади - барча совринларни ютиш"  6 21:50Ўзбекистон U-17 Хитойни мағлуб этди  3 21:35Расман: "Барселона" Фермин билан шартномани узайтирди  2 21:13"Ювентус" колумбиялик юлдузни олиб келмоқчи  1 20:42Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди  31 20:26Каррагер "Ливерпул"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятлари ҳақида баёнот берди  1 19:34Стерлинг ЕЧЛда иштирок этаётган 7 клуб билан музокаралар олиб бормоқда  0

«Динамо» - «Олмалиқ»: Нохуш анъана бузиладими? Янгиликлар

«Динамо» - «Олмалиқ»: Нохуш анъана бузиладими?

Теглар :  ДинамоОлмалиқ
Ушбу турнинг эътиборли ўйинларидан бири «Динамо» ва «Олмалиқ» ўртасида ўтказилади. Бу жамоаларнинг ўзаро сўнгги ўйинлари принципиал аҳамиятга эга бўлмоқда.

ЎЙИННИ ҚОСИМОВ БОШҚАРАДИ

Олий Лига 24-туридан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди. Унга кўра, Самарқандда ўтадиган «Динамо» - «Олмалиқ» учрашувини бошқариб бориш Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига топширилди. Учрашув назоратчиси Рашид Айтеков.

Олий Лига. 24-тур.
13 октябрь (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Учрашув бошланиш вақти: 15:30

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК МЕЗБОНЛАРДА


«Динамо» жамоаси Олий Лига доирасида ушбу жамоага қарши 17 марта тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг 5 тасида «Динамо» ғалаба нашидасини сурган бўлса, 8 та ўйин «Кончилар»нинг ғалабаси билан тугаган. 5 та учрашувда эса жамоалар муроса йўлини танлашган.

Ўзаро ўйинлардаги голлар нисбати 24:18 кўринишида, олмалиқликлар фойдасига. Баҳслар давомида «Олмалиқ» 28, «Динамо» 19 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2 га тенг. «Олмалиқ»нинг энг йирик ғалабаси эса 3:1 натижасидир.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинларида «Олмалиқ» жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўшанда бош ҳакам Шерзод Қосимов «Динамо» ҳимоячиси Шоҳруҳ Холматовга қизил карточка кўрсатганди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги учрашувлари:
31.10.2015 «Динамо» - «Олмалиқ» 1:1
02.10.2014 «Динамо» - «Олмалиқ» 2:1
30.03.2013 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:0
09.08.2012 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:1
10.06.2011 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:1
05.06.2010 «Динамо» - «Олмалиқ» 4:2

ЭСКИ ТАНИШЛАР…


Бугунги кунда «Олмалиқ» сафидаги бир қатор футболчилар «Динамо» мухлислари учун бегона эмас. Жумладан, олмалиқликлар ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев 2015 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини «Динамо» сафида ўтказиб, Самарқандда ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган эди. Мавсум якунида жамоа қуйи лигага равона бўлган бўлсада, Мурзоев «Динамо» тўпурарига айланган эди.

Шунингдек, «Олмалиқ» яримҳимоячиси Дилшод Жўраев ҳам Олий Лигадаги дебютини 2012 йилда «Динамо» сафида амалга оширганди.

Олмалиқликлар чап қанот ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов ҳам 2012 йилги мавсумда «Динамо» сафида тўп сурган.

Дарвоқе, ўтган мавсум Биринчи Лигада «Динамо» шарафини ҳимоя қилган Виктор Клишин ҳам бугунги кунда «Олмалиқ» жамоаси ҳужумчиси саналади.

Ўз ўрнида «Динамо» сафидаги Фарҳод Тожиев ва Муҳаммад Исаевлар «Олмалиқ» аъзоси саналишади.



ФАКТ…

Олий Лига доирасида «Динамо» - «Олмалиқ» ўртасидаги Самарқанддаги сўнгги ўйин 2015 йилги мавсумнинг сўнгги турида Самарқандда ўтказилиб, ушбу баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган «динамочилар» сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборган ва айнан «Олмалиқ» Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги «Динамо»ни Биринчи Лигага равона қилган эди.

Жорий йилда эса бу жамоалар кубок доирасида 1/8 финалда ўзаро учрашиб, 1:1 ва 2:2 натижаси билан «Динамо» кейинги босқичга йўл олганди.

НОХУШ АНЪАНА…


«Динамо» Олий Лига доирасидаги сўнгги 10 ўйинда гол ура олмаяпти. Ушбу учрашувда самарқандлик футболчилар бу нохуш анъанани буза олишадими, майдонда кўрамиз.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика