UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  0 14:08Каземиро: " "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  1 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  1 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  10 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  15 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0

Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди

"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасида Суперлига 7-турининг қолдирилган баҳси якунига етди.

Суперлига

7-турнинг қолдирилган ўйини

"Динамо" – "Нефтчи" 0:2 

02 июль. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 20:00

Гол: Иброҳимҳалил Йўлдошев (Аброр Исмоилов) 24', Аброр Исмоилов (Жамшид Искандеров) 78'

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Олег Дачев

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Амал Султонов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов (25.Ойбек Ўрмонжонов, 46), 9.Миржаҳон Мираҳмадов (11.Хислат Халилов, 72), 10.Анвар Ҳожимирзаев, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 16.Ричард Фрайдей (12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 72), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 22.Улуғбек Абдуллаев, 37.Фирдавс Абдураҳмонов (88.Марко Станоевич, 82).

Захира: 71.Сарвар Каримов, 4.Акбар Абдирасулов, 14.Баҳодир Насимов, 19.Ойбек Хамрақулов, 23.Беҳруз Облақулов.

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Қувондиқ Рўзиев (24.Ғуломҳайдар Гулямов, 56), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе (32.Зоран Марушич, 72), 23.Йован Жокич.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 8.Владимир Йовович, 9.Шоҳруҳ Гадоев, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 30.Омадилло Абдубаннобов, 33.Шоҳруҳбек Ёқубжонов, 44.Муҳаммадзиё Адҳамжонов.

Огоҳлантириш: Йован Жокич (59).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+2. Аброр Исмоилов ўнг қанотда Жокичдан тўпни қабул қилиб олиб, ичкарига ёриб киришга уринди, аммо сўнггги паллада Станоевич тўпни жамоаси фойдасига қайтариб олишга эришди. 

90. Иккинчи таймнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшилди. 

87. Фирдавс Норсафаров VAR орқали вазиятни ўрганди ва пенальтини бекор қилди. Дарвозабон қоидани бузмаган. 

84. Марушич бирга-бир ҳолатда Ягудинни алдади, аммо посбон уни йиқитди. Пенальти! 

82. "Динамо"да ўзгариш: Абдураҳмонов ўрнига Станоевич учрашувни давом эттиради. 

78. ГОЛ! Аброр Исмоиловнинг узоқ бурчак томон йўллаган зарбасидан кейин тўп тўрдан жой олди. Маҳоратли ярим ҳимоячи Ягудиннинг ожиз нуқтасини топди – 0:2!

72. "Нефтчи"да алмаштириш: Табатадзе ўрнига Марушич майдонга тушди. 

72. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Мираҳмадов ўрнига Халилов, Фрайдей ўрнига Ҳошимов туширилди. 

69. Уууух! Ратиньонинг пасидан сўнг Мираҳмадов бош билан зарба берди, сал ноаниқ. 

66. Иброҳимҳалил Йўлдошев Ойбек Ўрмонжоновга нисбатан қўполлик ишлатди ва жарима зарбаси белгиланди.  

63. Уууух! Фрайдейнинг зарбасидан кейин Ҳожимирзаевнинг техник хатоси туфайли ҳужум поёнига етди. Ҳужумчи тўпни тўхтатмасдан зарба берганида, ўта хавфли вазият юзага келарди. 

59. Жокич Ҳожимирзаевга нисбатан қоидани бузди ва огоҳлантирилди. 

56. "Нефтчи"да алмаштириш: Рўзиев ўрнига Гулямов ўйинга қўшилди. 

54. Зарбаа! Ўрмонжоновнинг пасидан кейин Ҳожимирзаев тўхтатмасдин зарба йўллади, тўп тўсин тепасидан ўтиб кетди. Сал қолишига сал қолди. 

49. Зарбааа! Аълохўжаевнинг ҳаводан оширган тўпини Мираҳмадов бош билан дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилди, ноаниқ.

47. Уууух! Фрайдейнинг қанотдан ошириб берган пасини Мираҳмадов дарвозага тўғрилаб қўйишга уринди, тўп Эргашев орқали майдонни тарк этгани учун корнер белгиланди. 

46. Аброр Исмоилов қанотда фаоллик кўрсатиб, бурчак зарбаси ишлаб олди. Искандеровнинг юқоридан ошириб берган тўпини Ягудин уриб юборди.  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Динамо"да ўзгариш: Қодирқулов ўрнига Ўрмонжонов баҳсни давом эттиради. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

43. Уууух! Икром Алибоев жарима майдончаси ичига ёриб кириб, шерикларига очилишини кутди, аммо кутилмаганд ўзи зарба йўллашни танлади. Кучли зарбадан сўнг тўп тўсинга тегиб майдондан чиқиб кетди. 

41. Жумабоев тўпни эгаллашга уриниб, Табатадзега нисбатан фоль ишлатди. 

38. Ўйин темпи афишага яраша эмас. Умид қиламизки, томошабинлар иккинчи бўлимда ҳужумкор ва ёрқин ўйин гувоҳига айланишади.   

34. Кучеренко тўпни узоқлаштиришга ҳаракат қилиб зарб билан тепди, аммо тўп майдон марказига – Жокичга етиб келди. У тўпни тўхтатишда муваффақиятсизликка учради ва уни "аут"га кузатиб қўйди.  

30. Ботирали Эргашев дарвозани тарк этиб, ҳакамга эътирозини билдирмоқда. Норсафаров эса дарвозабондан тўпни тезроқ ўйинга киритишни талаб қилмоқда. 

28. Аброр Исмоилов Мақсудхўжа Аълохўжаевни йиқитишга мажбур бўлди, стандарт. 

24. ГОЛ! Аброр Исмоиловнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Иброҳимҳалил Йўлдошев бош билан дарвозага киритди – 0:1!

21. "Нефтчи" қатор ҳужумларни ташкил қилмоқда, бироқ "Динамо" ҳимояси ҳозирча мустаҳкам. 

18. Фрайдейнинг қанотдан амалга оширган яхши узатмасидан кейин тўпни Ботирали Эргашев эгаллаб олди. 

15. Зарбааа! Жамшид Искандеровнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

13. Қувондиқ Рўзиев шериги Йўлдошевни ортда қолдириб кетган Абдуллаевни йиқитди. 

8. Зарба! Улуғбек Абдуллаевнинг ҳимоячилар қуршови остида берган зарбасига аниқлик етишмади.  

6. Йован Жокич Санжар Қодирқулов билан тўқнашиши оқибатида майдонда ётибди. Ҳакам баҳсли тўпни "Динамо"га топширмоқда. 

1. Учрашувга старт берилди! 

- Ўйин 20:00 да бошланади. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика