Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади

Khoja
27 фев 2026, 07:25
Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсумига старт берилади.

Бугун 1-турдан ўрин олган 3 та баҳс бўлиб ўтади. Дастлабки баҳс Бухорода бошланади. Унда мезбонлар "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади. Учрашув 18:00 да старт олади. Куннинг иккинчи учрашуви Андижон шаҳрида бўлиб ўтади. Унда "бургутлар" "Сўғдиёна"ни меҳмон қилади. Ушбу баҳс 18:45 га белгиланган. Куннинг сўнгги учрашуви эса 19:00 да старт олади. Унда "Пахтакор" ва "Қизилқум" ўзаро баҳс олиб боради.

Суперлига

1-тур

18:00. "Бухоро" – "Қўқон-1912"

27.02.2026

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Амир Галеев, Даниил Яценко

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR: Равшан Абдувоҳидов

AVAR: Зилола Раҳматова

Комиссар: Қудрат Мадраимов


18:45. "Андижон" – "Сўғдиёна"

27.02.2026

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Аваз Абдуллаев

Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Максим Нехочин

Комиссар: Диёр Хотамқулов


19:00. "Пахтакор" – "Қизилқум"

27.02.2026

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умрзоқов

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов 

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова

Комиссар: Бекзод Арипов

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia