

“Шерлар”нинг ироқлик ҳимоячиси Заид Таҳсин Норвегияга қарши ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 1-тур баҳсини асосий таркибда бошлади ва унда тўлиқ иштирок этди. Шундай қилиб, Таҳсин - ЖЧда иштирок этган “Пахтакор” ва Суперлиганинг биринчи футболчисига айланди.
Учрашув 4:1 ҳисобида Норвегиянинг ғалабаси билан якун топди.





