UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  0 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  1 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  76 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9

"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!" Янгиликлар

"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"

Суперлига 20-тури доирасида Жиззахда ўтган «Сўғдиёна» - «Динамо» (1:1) учрашувидаги ҳакамлик бўйича «Динамо» ПФК Ўзбекистон футбол Ҳакамлари марказига шикоят хати киритган эди.

Бугун, 28 август куни ЎзФҲМ «Динамо» ПФКга расмий хат йўллаб, Жиззахдаги ўйиндаги ҳакамлик Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилганини расман маълум қилди. Унга кўра:

Учрашувнинг 3-дақиқасида Анваржон Ҳожимирзаевнинг рақиб футболчиси Филип Иванович томонидан йиқитилган вазиятида ҳакамларнинг 11 метрлик жарима зарбаси белгиламагани тўғри қарор деб топилган. Шунингдек, 9, 11, 31, 75-дақиқалардаги вазиятларда ҳам бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди. 90+3-дақиқада Ричард Фрайдэйга нисбатан рақиб ўйинчиси томонидан тўпсиз ҳолатда қўполлик қилингани эса жарима тўпига (карточкасиз) асос бўлиши келтирилган.

Ўйиндаги кульминацион воқеа – 90+6-дақиқада Олександр Кучеренко ва рақиб ўйинчиси Шоҳрух Абдураҳмонов жарима майдони ичида тўп учун курашган вазиятдаги бош ҳакамнинг ВАРга мурожаат қилиб, пенальти белгилаш қарори эса Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан нотўғри деб топилди. Бу вазиятда ўйин қоидаси бузилмагани ва тўп учун кураш бўлгани таъкидланган.

Ҳакамлар маркази директори вазифасини бажарувчи Маъмур Саидқосимов имзоси билан юборилган жавоб хатида қайд этилишича, «Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги ҳакамларнинг қарорлари ўрганиб чиқилиб, тегишли жазо чорасини кўриш учун ҳакамлар қўмитасига оширилган. 

Регламентнинг 23-боб, 7-бандига биноан, шикоят Эксперт-ҳакамлар қўмитасида кўриб чиқилиши учун «Динамо» ПФК ЎзПФЛ ҳисоб рақамига 10 миллион сўм ўтказганди. Шикоятда келтирилган тафсилотлар асосланганлигидан келиб чиқсак, регламентнинг 23.8-бандига мувофиқ, бу маблағ клуб ҳисоб рақамига қайтарилади. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+9   
28 авг 20:19:18
Shohrux Bekmurodov
Agar penalti boʻlmasa oʻsha vaqtda oʻyin yakunlanishi kerak edi.
Demak, 2 ochko qoʻshib berilishi kerak bu yerda adolat qaror topishi uchun
Chunki Sugʻdiyonada vaqt qolmagan edi u vaqtda
+8   
28 авг 20:35:58
Рома
Динамо хамиша хак булган.Кискаси динамони совринли уринларга якинлаштирмаслик тактикаси хали хам ишлаяпти.Сабаби Динамо хакикатдан хам кучли мурабийи хам аклли.Бу бошка айрим инсонларга ЙОКМАГАН
+6   
28 авг 20:55:13
From Earth
Ҳакам ноҳақ бўлса Динамога икки очко қўшиб берилсин. Қуруқ гапни Динамога нима фойдаси бор?
+5   
28 авг 21:07:25
Sherali Shodiyev
Билмайман ким нима қилди. Шунча Динамо меҳнатини кӯтига урди. Динамони Самарқандни кӯролмайди
+5   
28 авг 20:15:47
Уз.
Энди бефойдаку 3 очко кайтирилармиди динамо хак булгани билан
+3   
28 авг 20:35:58
Адхамжон Низамов
Хакамга кандай жазо берилар экан,шуниси кизик.
+2   
28 авг 21:56:46
AA H.A
Нима толк динамога нима Хак деб топилипти де шикоятига 10 м харажатини кайтиб беришди. 2 очкони Ким кайта ради?
+2   
28 авг 21:01:48
Рома
Kroos6366 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hosh unda Doriev urgan gol nima sababdan xisoblanmadi bunga ham aniq qilib javob berib ketsin ekspertlarimiz! Doriev hech qanaqa to‘pga harakat qilmadi darvazabon o‘zi kelib to‘pni tushurib yubordi! Qani javobni kutamiz
Дориев уйин вакти кулидан хеч бало келмади.Дориев дарвозабон тупни кулидан туширган вакт хакам хуштак чалиб булган эди.Дориев зур булганида шу 90дакика ичида урарди.йук ердан пеналти олиб гол уриб узидан кахрамон ясади
+2   
28 авг 20:54:17
Murod Muxammadiyev
Men Dinamo muxlisi emasman lekin Dinamo-Paxtakor o'yinidagi hakam qarorlari nega shunday tahlil qilinmadi? Qilingan bo'lsa ham nega CAda chiqmadi? Javob aniq Paxtakor zarariga ishlagani uchun ham chiqarilmagan. Axir bu Paxta.asiaku
+2   
28 авг 20:51:28
barselona7
Nasaf..RMA..MYU..JUV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Endi kimga foyda kimga ziyon qaytarib berilsin 2 achko shu sudyani 1 hatosimas bu kerakmas bunaqa sudiya nasafga ham kup adolatsizlik qilgan bu aniq 1xbetga pul quygan
Ильгиз Танташев ўша вазиятда пенальти йўқ эканлигини ўша назоратчилардан ҳам яхши биларди. Пенальти белгиламаганди ҳам энди ҳуштак чалиб ўйинни тугатиш арафасида эди. Аммо, лекин, бироқ... уни ВАР га чақиришди вазиятни кўриш баҳонасида ва Вардагидар билан гаплашди ва пенальти белгилади аниқроғи белгилашга мажбур бўлди. Бу қарор Ильгиз Танташевники эмас соядаги кўринмас кучлар қарори ва оддий ҳакам Танташев бу қарорни рад этишга қодир бўлмагани учун пенальти белгилашга мажбур бўлди. Аслида Танташев халқаро тоифадаги ҳакам. Олдинги "хатолари" ҳам соядагиларни қарори орқали бўлган.
+2   
28 авг 20:47:28
Google User
Бош хакамни хам, ВАР хакамини хам жазолаш керак, бунинг учун жарима ту́латтириш ва у́йинлардан четлаштириш керак
   
30 авг 18:04:05
Inson bulaylik
Азик Asian фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Авваламбор узр,ман хеч качон хеч кимни фикрини мухокама килмаганман ва килмайман хам. Сиз истаган фикрингизни билдиринг манга умуман кизиги йук очиги ва рости. Ман уз фикримни билдириш хукукига эгаман ва бу фикримни сиз билан мухокама килишга мажбур эмасман. Тушинтира олдимми?!? Истаган фикрингизни билдиринг хохласангиз Динамони хамма голлари нотугри киритилган денг буни манга кизиги йук. Шу учун сиздан илтимос узгалар фикрини бугманг. Фикрингиз борми манга епишмай дангал езинг булди. Ман бу ерга ким бн дир тортишиш учун фикр езмадим ва уз фикримни ездим. Сизга екмаса укиманн илтимос.
Haqiqat shunday achchiq buladi.bu fikringizga kelsak bu fikr emas balki talabdir..Siz avvalambor fikr va talabni ajratib oling.Pichoqni oldin uzinga ur, oğrimasa birovga degan naql bor. Soğ buling.gaplarim bn ranjitgan boʻlsam uzur.
   
30 авг 14:00:35
Азик Asian
Inson bulaylik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Unaqa bulsa Dinamo Nasaf uyunidagi penalty yuq edi. Dinamo dan 1ochko olib Nasafga 2ochko berish kerakmi shunda
Авваламбор узр,ман хеч качон хеч кимни фикрини мухокама килмаганман ва килмайман хам. Сиз истаган фикрингизни билдиринг манга умуман кизиги йук очиги ва рости. Ман уз фикримни билдириш хукукига эгаман ва бу фикримни сиз билан мухокама килишга мажбур эмасман. Тушинтира олдимми?!? Истаган фикрингизни билдиринг хохласангиз Динамони хамма голлари нотугри киритилган денг буни манга кизиги йук. Шу учун сиздан илтимос узгалар фикрини бугманг. Фикрингиз борми манга епишмай дангал езинг булди. Ман бу ерга ким бн дир тортишиш учун фикр езмадим ва уз фикримни ездим. Сизга екмаса укиманн илтимос.
   
29 авг 16:27:53
Inson bulaylik
Азик Asian фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кейин уйинни кайта куриб чиксанглар хатто уша кунги шархловчи хам Динамога ва унинг ютугига тиш тирноги бн карши булган. Ишонмаганлар булса уша уйинни кайта куриб шархловчи сузларини диккат бн эшитинглар. Хатто пеналтини зам хакамлардан кура шархловчи купрок истаган. Демак уйин такдири канакадаир йул бн уйиндан олдин хал килинганга ухшайди. Яхшиямки уйиндан кейин булсада назорат килиб хакикатни очиб беришди. Энди адолат карор топиши учун Сугдиенадан бир очкони олиб Динамога икки очко кушиш керак. Ана шу аодлатли булади.
Unaqa bulsa Dinamo Nasaf uyunidagi penalty yuq edi. Dinamo dan 1ochko olib Nasafga 2ochko berish kerakmi shunda
   
29 авг 12:30:39
Азим Исмаилов
Регламентга узгариш киритмагунча Бу ишлар бефойда
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика