

Қирғизистон терма жамоаси сафида майдонга тушган Самарқанднинг "Динамо" клуби ҳужумчиси Кожо Жоэл ўз ҳисобига иккита гол ёздириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
60-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Жоэл 70-дақиқада миллий жамоасидаги дебют голини киритган бўлса, 88-дақиқада эса дублини расмийлаштириб, қирғизларга ғалаба келтирди.
Кувайт - Қирғизистон 1:3
Голлар: Абдуллоҳ 26 - Алиқулов 43, Кожо Жоэл 70, 88.




