«Динамо» Эркин Бойдуллаев билан 2023 йил якунига қадар шартнома имзолади
19 июл 2022 18:19
Янгиликлар
«Динамо» Эркин Бойдуллаев билан 2023 йил якунига қадар шартнома имзолади
Суперлига иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
«Динамо» ПФК Самарқанд футболи тарбияланувчиси, жамоанинг собиқ ўйинчиси Эркин Бойдуллаевни клубга қайтарди. Клуб раҳбарияти тажрибали яримҳимоячига ишонч билдириб, 2023 йилнинг охирига қадар 1,5 йиллик шартнома имзолади.
2011 йилда «Динамо»ни тарк этган Эркин Бойдуллаев ўтган йиллар давомида «Насаф», АГМК ва «Қизилқум» клублари шарафини ҳимоя қилиб, жамоасининг етакчисига айлана олганди. Аввалги мавсумларда Навоий клуби сардори бўлган 37 ёшли яримҳимоячи «Динамо» сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар