UZ

Сўнгги янгиликлар

02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  0 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  12 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  2 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  10 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  4 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  1 22:29Неъматилло Қуттибоев: "Бу ўйинда ғалаба қозонган жамоа жадвалда бир кунга бўлса ҳам биринчи ўринга кўтариларди"  0 22:12Футзал бўйича Олий лиганинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:55Фарҳод Нишонов: "Дўстлик"га ҳар томонлама ютқаздик"  1

"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди Янгиликлар

"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди

Бугун, 20 май куни "Динамо" ПФК қароргоҳида клуб раҳбарияти ҳамда жамоа иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда жамоанинг сўнгги турларда қайд этган қониқарсиз натижалари атрофлича муҳокама қилиниб, клуб бош мураббийи Предраг Роган билан дўстона хайрлашилгани маълум қилинди. Сербиялик мутахассис билан бирга унинг ёрдамчиси Иван Йевич билан ҳам ҳамкорлик тўхтатилди. "Динамо" ҳамда мураббийлар ўртасидаги шартнома икки томонлама бекор қилинди. "Динамо" жамоаси Предраг Роган ва Иван Йевичга клубдаги фаолияти ҳамда ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

"Динамо" клуби раҳбарияти қарорига кўра, бош мураббий этиб шу пайтга қадар клуб спорт директори лавозимида фаолият юритган Андрей Шипилов тайинланди. Андрей Сергеевич "Пахтакор" мураббийлар штаби ва "Металлург" клуби бош мураббийи сифатидаги фаолияти билан мухлисларга танилган. "Динамо" ПФК раҳбарияти катта масъулият юкланган жамоанинг янги бош мураббийига омад ва зафарлар тилайди.

Маълумот учун, "Динамо" Суперлига 10-тури доирасида 23 май куни ўз майдонида АГМК жамоасини қабул қилади.


Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика