UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  2 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  19 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  35 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  5 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19

Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз” Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз”

Футзал бўйича Олий лиганинг навбатдаги мавсуми якунланмоқда.

“Жиззах-Кентекс” ўз тарихида биринчи маротаба чемпионликни қўлга киритди. Бунда жамоа етакчиси Дилшод Раҳматовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. 

Қўлга киритган чемпионлик

Чемпионат жуда қизиқарли ўтди. Дейлик, жамоамиз АГМКдан 10 очкога ўтиб кетганига қарамай, чемпионлик охирги турларга қадар аниқ бўлмади. Омадсизликлар ҳам бўлди. Дастлаб “Локомотив”га, кейинчалик “Металлург”га ютқазиб қўйдик. Рақобат хусусида гапирсам, “Локомотив” кўп вақт давомида пешқадамликни ўзида сақлаб қолди. Биз эса ҳар бир ўйинда муваффақият қозониб келдик ва якунда мақсадга эришди. Бунда жамоамизнинг 80 фоизи миллий терма жамоа аъзолари эканлиги, бош мураббийимиз ҳам терма жамоа устози бўлгани ютуғимиз бўлди. Энг муҳими клубга Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев жуда катта ёрдам берди ва барча шарт-шароитларни яратиб  берди. Ўзбекистон чемпиони медали сонини яна биттага кўпайтирганимдан хурсандман. 

Энг қийин ўйин

- Ҳар бир ўйинимиз жуда қийин кечди. Футзалда ҳам осон ўйин бўлмайди. Назаримда Жиззахда АГМКга қарши кечди. Биринчи бўлимда мағлуб бўлиб тургандик. Танаффусдан кейин ирода намойиш қилиб, ғалаба қозониб кетдик. 

Халқаро майдондаги кураш ҳақида

- Биласизми, таркибимизда терма жамоа футболчи ва мураббийи бор. Шу сабабли биз бемалол “Жиззах-Кентекс” билан халқаро майдонда кураша оламиз. Қолаверса, у ерда ҳам яхши натижалар кўрсата оламиз. Бунга кучимиз ва салоҳитимиз етарли. 

Индонезиядан тушган таклиф борасида

- Дарҳақиқа, менга Индонезия клубидан таклиф тушди. Бир қатор инсонлар томонидан алоқага чиқишди. Ҳозирги кунда “Жиззах-Кентекс”даги ишлари яхши ва бу ердаги фаолиятимдан қониқиш ҳосил қиляпман. Шу сабабли ҳам Индонезияга боришни истамадим. 

Осиё чемпионати ҳақида

- Терма жамоа либосида доимо мақсадимиз чемпионлик бўлади. Сентябрь ойида Қувайтда Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ҳозирда чемпионатни якунлаб олганимиздан кейин, Баҳодир ака Аҳмедов 20 кунга футболчиларга дам беради. Билишимча, ўртоқлик учрашувларимиз бор. Биласиз, терма жамоамиз шу вақтгача Осиё чемпиони бўлмаган. Эрон доимий равишда чемпионликни қўлга киритиб келган. Биз бу сафар шу анъанага чек қўйиб, ғолиб бўлишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика