UZ

Сўнгги янгиликлар

14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  1 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  12 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  65 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8

Дилшод Нуралиев U-21 чемпионати ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

Дилшод Нуралиев U-21 чемпионати ҳақида фикр билдирди

Нарзулла Сайдуллаев муаллифлигидаги "Dubl 21" лойиҳаси бу сафар "Локомотив" ўринбосарларига бағишланди.

Кўрсатув орқали "Локомотив" U-21 бош мураббийи Дилшод Нуралиев ушбу чемпионат ҳақида ўз фикрларини билдирди. 


U-21 чемпионати даражаси ҳақида

- Энди ютуқлар ҳам, камчиликлар ҳам кўп. Баъзан қайси бирини айтишни ҳам билмай қоласан. Энг катта муаммо майдонлар ҳолати. Аксар клубларда U-21 жамоалари ўйнайдиган майдон ҳолати яхши эмас. Бундан ташқари, баъзи жойларда кийим алмаштириш хонаси, ювиниш учун шароит йўқ. Агар шу каби шароитлар яхшиланса, ўйлайманки, U-21 мусобақаси янада яхши ўтади. Энди ўйинлар ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, қизиқ баҳслар кўп бўлди. Буни жадвалдаги ҳолат ҳам айтиб турибди. Жамоалар тўплаган очколар бир-бирига яқин, рақобат ошяпти. 


Футболчиларни руҳлантириш ҳақида 

- Бу ерда биз учун биринчи мақсад - асосий таркибга футболчи тайёрлаб бериш. Натижа эса иккиламчи ўринда. Клуб раҳбарияти ҳам олдимизга футболчи тайёрлаб беринглар деган мақсадни қўйган. Бу мавсум уч нафар футболчимиз - Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Жавоҳир Абдуалимов, Игорь Чикризов "Локомотив" асосий таркибида дебют қилди. Бу ҳам кишини хурсанд қилади. Яна уч-тўрт нафар иқтидорли футболчи бор, насиб вилса, уларни ҳам кейинги йил асосий таркибда кўрамиз. Асосий жамоада ўйнашга бўлган иштиёқнинг ўзи футболчилар учун яхши мотивация деб ўйлайман. Менинг фикримча, бу ёшда болалар учун пул бирламчи бўлиши керак эмас. Аввал футболни ўйлаш керак, кейин пул келади. 


U-21 чемпионати формати ҳақида 

- Тўғри, бирорта жамоа Суперлигадан тушиб кетиб, Пролигада ўйнаса ўз-ўзидан ўринбосарлар таркиби тарқалиб кетади. Чунки Пролига клубларида U-21 жамоалари йўқ. Шу боис бу ҳақда жиддий бош қотириш керак деб ўйлайман. Худди Суперлига каби U-21 чемпионати ҳам алоҳида мусобақа. Ҳар иккала турнинг ўз жадвали бор. Агар бизда ҳам Англиядаги каби U-21 чемпионати алоҳида мусобақа бўлса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика