

"Хабарингиз бор, "Металлург" футбол клуби бўлажак мавсумда Про лигада иштирок этишни режалаштирган.
Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган жамоамиз мавсумолди илк назорат учрашувини ўтказади. Мазкур баҳсда Илҳом Мўминжонов шогирдларига қарши майдонга "Локомотив" U-21 футболчилари тушади.
Ўйин 6 февраль, жума куни Тошкент вилоятидаги Аҳмад Яссавий стадионида бўлиб ўтади ва 15:00 да старт олади.



