UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  0 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  0 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  1 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1

Дилшод Абдуллаев: "Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга ишончимиз ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Дилшод Абдуллаев: "Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга ишончимиз ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибида бир қатор футболчилар ижобий таассурот қолдиришди.

Ҳимоя қўрғонида ишончли ўйин кўрсатган ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган Дилшод Абдуллаев Жаҳон чемпионати ҳиссиётлари билан бўлишди. 

"Жаҳон чемпионатида ўйнаш ҳар бир футболчининг орзуси. У ердаги муҳит, майдонлар, рақиблар умуман бошқа даражада. Бизнинг гуруҳ энг кучлиси эди. Оддий жамоалар, деб бўлмасди. 

Илк турдан сўнг футболчилар ўзаро барчасини келишиб олдик. Бизни фақат ғалаба қониқтирарди. Канада, Испания, Англия билан учрашувларда ўзимизга ишонч ортиб борди. Франциядан қўрқмадик ва ғалаба учун ҳаракат қилдик. Майдонда рақиб ким бўлиши аҳамиятсиз эди, ортга йўлимиз қолмаганди. Тарих яратмоқчи эдик, ўхшамай қолди.

Бунгача босиб ўтилган йўлда мураббийларимга, қолаверса, экран ортида ҳар бир ўйинимизни ҳаяжон билан кузатган Нодирхўжа ака Юлдашевга алоҳида катта раҳмат айтаман. Бизни 2 йил давомида тайёрлаган терма жамоа мураббийларига, ЎФАдаги ходимларга ҳам ташаккуримни билдириб қоламан", – дейди Дилшод Абдуллаев.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика