UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  4 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  4 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  44 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  6 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  15 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  5 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4

Дилмурод Шавкатов: “Мақсадимиз – чемпионлик” Янгиликлар

Дилмурод Шавкатов: “Мақсадимиз – чемпионлик”

Футзал бўйича Олий лиганинг 3-турида “Локомотив” 9 очко тўплаган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.

Мазкур тур давомида жамоа етакчи футболчиси Дилмурод Шавкатов 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Ортда қолган тур ўйинларидан Шавкатов қанчалик қониқиш ҳосил қилди? Буни у билан суҳбатимиз давомида билиб олдик. 

- Ортда қолган тур ҳақида

“Мазкур тур давомида қийин ўйинларни ўтказдик. Назаримда, 3-тур бу йил ҳисобидан энг қийини эди дейиш мумкин. “Динамо”га қарши ўйинимиз осон кечгани йўқ. Чунки рақибимиз таркибида асосан, ёшлар тўп тепади. Улар бизга етарлича қаршилик қилди. Мақсадимиз юқори бўлгани учун ҳам учта ўйинда ғалаба қозондик. 

- Энг қийин ўйин борасида

“Бирорта ўйин осон кечгани йўқ. “Строитель-Зарафшон” билан ўйинда ҳам қийинчиликка дуч келдик. “Пахтакор” ва “Динамо” ҳам бундан мустасно эмас. Ким билан ўйнаган бўлсак, барчасида катта қийинчиликларга дуч келдик. 

- Мақсади тўғрисида

“Бу йил тўпурарлар рўйхатидан ўрин олишни мақсад қилганман. Бироқ бу менинг олий вазифам эмас. Асосийси, жамоам ғалабаси мен учун биринчи ўринда туради. Менинг гол уришимдан кўра, “Локомотив” ғалабаси муҳим аҳамиятга эга. 

- “Локомотив”нинг мақсади хусусида

“Жамоамиз билан чемпионлик учун курашмоқдамиз. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда муваффақиятга эришиш ҳамда қимматли очколарни жамғариш ҳисобланади. Яхши биласиз, бу йил чемпионлик пойгасида бир нечта жамоалар рақобатлашмоқда. Булар орасида “Локомотив” ҳам юқори ўринларни кўзлаган ҳолда курашмоқда. Ўтган йили “Пахтакор” билан чемпионликка эришгандик. Буни “Локо” билан такрорлаш ниятидамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика