Диаш Швейцарияга қарши ўйинда олган жароҳати туфайли бир ойга сафдан чиқди
24 дек 2022 12:34
Янгиликлар
Диаш Швейцарияга қарши ўйинда олган жароҳати туфайли бир ойга сафдан чиқди
"Сити" ҳимоячиси Марокаш билан ўйинда жароҳат билан ўйнади.
Рубен Диаш мушак шикастланиши туфайли бир ойни ўтказиб юборади.
Журналист Зак Лоуининг хабар беришича, Португалия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси ЖЧ-2022 1/8 финалида Швейцарияга қарши ўйинда (6:1) жароҳат олган.
У жароҳат олган бўлса-да, Марокашга қарши кечган Қатардаги мусобақа чорак финалида (0:1) тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Фикрлар