UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили  0 13:23Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди  6 12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  1 12:26Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  6 11:27Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  5 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  7 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  8 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  5 09:25Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Иттиҳод" 4:2  1 09:16«Челси» янги бош мураббийи билан келишувга эришди  7 08:49«Барселона»дан ҳайдалган Хави яна бир бор жамоасини севишини исботлади  14 08:34Ёзда фаолиятини якунлайдиган Тони Кроос режалари ҳақида гапирди  1 08:10Аббосбек Файзуллаев келаси мавсум ЦСКАда қолиши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 07:44Криштиану Роналду навбатдаги рекордлари ҳақида фикр билдирди  22

Ди Мария бошчилигидаги "Бенфика" кубок финалига чиқа олмади Янгиликлар

Ди Мария бошчилигидаги "Бенфика" кубок финалига чиқа олмади

Тунда Португалия кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Бенфика" жамоаси "Спортинг"ни қабул қилди.

1 ой олдин бўлиб ўтган биринчи тўқнашувда "Спортинг" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар эса тоомнлар 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Шу тариқа, янги мавсумда "Ливерпуль" устози бўлиши мумкин дейилаётган Рубен Аморим шогирдлари мамлакат кубоги финалига йўл олишди.

"Спортинг" финалда "Порту" - "Витория" жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.

Португалия кубоги

1/2 финал, жавоб учрашуви

02.04.2024

"Эштадиу да Луш" стадиони

"Бенфика" - "Спортинг" 2:2

Голлар: Отаменди 52, Рафа Силва 64 - Юлманд 47, Паулинью 55

"Бенфика": Трубин, Ба, Отаменди, Антониу Силва, Эурснес, Ди Мария, Рафа Силва, Флорентину (Жоау Мариу, 90), Жоау Невеш, Нерес (Гоувейя, 85), Тенгстедт (Маркос Леонардо, 79).

"Спортинг": Исраэль, Эшгайю (Катаму, 46), Коатес, Инасиу, Диоманде (Сен-Жюст, 46), Нуну Сантуш (Матеус Рейс, 46), Юлманд, Даниэл Браганса (Морита, 66), Тринкау, Паулинью (Эдвардс, 85), Гйокереш.

Огоҳлантиришлар: Ди Мария (45+3), - Инасиу (49), Морита (72), Исраэль (77), Эдвардс (90+2).

"Спортинг"нинг швециялик ҳужумчиси Виктор Гйокереш дастлабки учрашувда битта гол урган. Гйокереш жорий мавсум барча мусобақаларда жами 36та урган ва 15та ассист қайд этган. Ўтган ёзда Чемпионшипдан олиб келинган форвард учун даҳшатли статистика.

"Спортинг" жамоаси Португалия кубогини 17 бор қўлга киритган. Бу борада улар "Бенфика" ва "Порту"дан кейин учинчи энг яхши натижага эга.

Лиссабонликлар охирги марта 2019 йилда кубокни бошлари узра баланд кўтаришган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
03 апр 22:35:28
Alex Del Piero
Portu chempionku 99,9%
   
03 апр 14:29:07
Лутфулла
Гйкорош эмас Дьюкорош
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика