

Италиялик машҳур журналист Жанлука Ди Марционинг тасдиқлашича, француз айнан Турин клубига ўтишни хоҳламоқда, "Реал"га эмас.
Вазиятни 26 ёшли ўйинчининг юқори маоши қийинлаштирмоқда. У МЮда тахминан 15 млн еврога яқин пул олади.

"Кекса синьоралар" раҳбарияти "Юнайтед" билан музокараларни бошлашдан олдин Погбанинг вакиллари билан шахсий шартнома борасида келишиб олишмоқчи.



