UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  0 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  10 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  5 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  6 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  1 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2

Дэвид Бекхэм Невиллни ишдан бўшатди Янгиликлар

Дэвид Бекхэм Невиллни ишдан бўшатди

Фил Невилл 2021 йилдан буён МЛС клуби "Интер Майами" бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётганди.

Кеча Филл истеъфога чиқарилди. Клуб эгаси Дэвид Бекхэм бундай қарор қабул қилиниши сабабларини тушунтириб, изоҳ берди.

"Биз Филни ишга таклиф қилаётганимизда, у "Интер Майами"га борини беришини билардик. У нақадар катта иштиёқ билан ва биз клуб олдига қўйган амбицияларга мос равишда ишлаганини шаҳсан кўрганман.

У ва оиласига Майами жуда ёқиб қолди. Фил клуб, шаҳар ва мухлисларга нимадир бериш учун астойдил меҳнат қилди.

Фил ўзининг етакчилик қобилияти ва мураббийлик салоҳияти билан клубимиз маданиятига улкан ҳисса қўша олди.

Бу ўйинда баъзан жуда оғир қарорларни қабул қилиш талаб этилади ва назаримизда, ниманидир ўзгартириш вақти етди. Мен шаҳсан Филга клубга бўлган меҳри, бор куч-ғайрати билан меҳнат қилгани ва инсон сифатида ҳақгўйлиги учун раҳмат деб қоламан".

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика