Дестнинг "Барселона"даги келажаги маълум қилинди

Mirjalol Normatov
29 апр 2022
Ҳимоячи Сержиньо Дест навбатдаги мавсумда ҳам "Барселона"да ўйнайди.

"ESPN" хабарига кўра, футболчи ва мураббий бу борада гаплашиб олишган ва Хави унинг қолишига рози бўлган. Испаниялик футболчи қишдаёқ жамоадан кетиши мумкин эди. Аммо унга харидор топилмаганди. У энди клубнинг узоқ йиллик режаларида бўлиши кутилмоқда.

Дест "Райо Вальекано"га қарши ўйинда ўнг оёғининг сон қисмидан жароҳат олганди. У ушбу мавсум чемпионатнинг 21 ўйинида қатнашиб, 3 голга ассист бўлди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN