UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  3 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  6 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  5 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  8 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  8 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  11 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0 07:35Суперлига. Бугун Наманганда даҳшат ўйин бор  20

“Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумқўрғон” – Биринчи лига-2022 иштирокчилари Янгиликлар

“Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумқўрғон” – Биринчи лига-2022 иштирокчилари

Сурхондарё маркази Термиз шаҳрида 2-лига ғолиблари ўртасида Биринчи лигага ўтиш турнири ниҳоясига етди.

Турнирнинг финал иштирокчилари ҳамда учинчи ўрин эгаси 2022 йилги мавсум Биринчи лигага йўлланма олишини инобатга олсак, учта омадли жамоанинг номи маълум бўлиб улгурди. 
Ярим финалнинг биринчи учрашувида Сурхондарё вилоятининг икки вакили – “Қумқўрғон” ва “Денов” жамоалари ўзаро куч синашишди ва деновликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Биринчи лиганинг дастлабки иштирокчисига айланди. Иккинчи учрашув икки “Дўстлик” жамоаси ўртасида кечди. Аслида биринчи бўлиб тошкентликлар ҳисобни очишганди. Иккинчи бўлимнинг ярмида олтиариқликлар ҳисобни тенглаштирди. Якунда эса Олтиариқнинг “Дўстлик” жамоаси 3:2 ҳисобида ютуққа эришиб, Биринчи лиганинг иккинчи вакили бўлди.
Биринчи лигага учинчи йўлланма “Қумқўрғон” ва Тошкентнинг “Дўстлик” жамоалари ўртасидаги баҳсда маълум бўлиши лозим эди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида қумқўрғонликлар пойтахтлик рақиблари дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқишди ва Биринчи лиганинг учинчи жамоаси бўлди. 
Шу тариқа, 2022 йилги мавсум Биринчи лигасида “Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумғўрғон” жамоалари иштирок этади. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида олтиариқликлар деновликларни йирик 8:3 ҳисобида мағлуб этиб, ўтиш турнири ғолиблигини қўлга киритишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика