UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  7 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   7 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  9

Дэнни Мерфи: "Брунусиз МЮга осонроқ бўлади" Янгиликлар

Дэнни Мерфи: "Брунусиз МЮга осонроқ бўлади"

"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Дэнни Мерфи ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг йўқлиги бугунги ўйинда МЮнинг фойдасига хизмат қилишини айтди.

Манкунианликлар сардори дисквалификация сабабли бугунги учрашувни ўтказиб юборади.

"Унинг дисквалификацияси ўйинга режа тузишда мураббийга енгиллик яратади. Бруну - ажойиб футболчи, бироқ "Энфилд"да таркиб тузаётганда тен Хаг уни кенгроқ йўналишда ишлатиши керак бўларди.

Усиз "Юнайтед" зич ҳимоя туза олади, 3 нафар ярим ҳимоячи Софьян Амрабат, Кобби Майну ва Скотт Мактоминей билан у икки қаватли ҳимоя ҳосил қила олади ва Маркус Рэшфорд, Алехандро Гарначо ҳамда Антонини тезкор қарши ҳужумда ишлатади.

Агарда Бруну марказдаги бирор позицияни эгаллаганида ҳужумлар унчалик тез бўлмасди. Мактоминей эса олдинга ҳаракатлана олади  ва Расмус Хейлундга ёрдам бериши мумкин.

Агарда тен Хагнинг ўрнида бўлганимда Рэшфордни асосий таркибда сардорлик боғичи билан майдонга туширардим. Балки бу гапларим айрим мухлисларга ёқмаслиги мумкин, ушбу мавсумда жамоанинг энг ёмон ҳолатига келиб қолишига мураббий айбдор бўлса-да, у қўл остида энг яхши ҳолатдаги футболчиларни тушириши керак.

Антони ва Гарначони асосий таркибда алмаштирмасдан ўйнатавериш ҳам яхши эмас. Гарначо мавсумни яхши ўтказмоқда, бироқ сўнгги вақтларда унинг ҳаракатларини олдиндан ўқий олишмоқда. Балки ҳамма ишни ўнг қанотга ташлаб, Рэшфордни чапда яширин қурол сифатида ишлатиш керакдир", - деб ёзади "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика