Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"
07 ноя 2024 19:35
Янгиликлар
Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"
Суперлиганинг 24-тури доирасидаги ОКМК ҳамда "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг (2:2) меҳмонлар устози Денис Коростиченко ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Илк навбатда йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман, улар ҳаракат қилишди. Медаллар учун курашаётган жамоага қарши ўйнаш қийин. ОКМК кучли жамоа. Лекин йигитларимиз уларга қарши ўйнаш мумкин эканлигини кўрсатишди. Ўйин жанговар рухда ўтди. Икки томонда ҳам ғалаба учун имкон бор эди. Бизда ҳам, ОКМКда ҳам. Албатта олдинда бораётиб, гол ўтказиб юбориш бироз аламли бўлди. Лекин дуранг адолатли натижа бўлди", - деди Денис Коростиченко.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар