

Учрашувнинг 35 дақиқасида Усмон Дембеле ўз номини таблога ёздириб қўйди. Мазкур аниқ зарба Эрнесто Вальверде бошқарувидаги каталонияликлар учун 300-гол бўлди. Қизиқ томони шундаки, Дембеле ўтган йилнинг декабрида 200-гол муаллифига ҳам айланганди. Вальверде мураббийлиги остида «Барса»даги биринчи ҳамда 100 голни эса Лионель Месси урган.




