

"Ренн" жамоасининг 18-ёшли ҳужумчиси Усман Дембеле кўплаб гранд жамоалар қизиқишларига сабаб бўлмоқда. "Барселона" клуби Усман Дембеле учун 35 миллион евродан воз кечишга тайёрлиги маълум қилинган эди. Дембеле учун курашга Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси ҳам қўшилган. Дембеле ўзининг дастлабки профессионал шартномасини ўтган йили кузда "Ренн" билан тузганди. Шартнома муддати 3 йил этиб белгиланган.



