Дембеле учун курашда “Манчестер Юнайтед”га жиддий рақобатчи пайдо бўлди
05 ноя 2019 07:45
Янгиликлар
Дембеле учун курашда “Манчестер Юнайтед”га жиддий рақобатчи пайдо бўлди
“Лион” ҳужумчиси яна бир АПЛ грандининг оромини ўғирлади.
“Daily Mail” хабарига кўра, “Челси” клуби “Лион”дан 23 ёшли ҳужумчи Мусса Дембелени сотиб олишга ҳаракат қилади. Бу фақат “аристократлар”га қўйилган трансферлар тақиқи олиб ташлангандан сўнг рўй бериши мумкин. Дембелега аввалроқ “Манчестер Юнайтед”нинг асосий даъвогар сифатида кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум Лига 1 да 11 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар