UZ

Сўнгги янгиликлар

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  1 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  12 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  18 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  121

Даврон Ҳошимов: "Мақсадимиз - жаҳон чемпионатига чиқиш" Янгиликлар

Даврон Ҳошимов: "Мақсадимиз - жаҳон чемпионатига чиқиш"

Ўзбекистон ва Сурия ўртасида ўтказилган ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов сайтимизга қисқа интервью берди.

- Даврон, ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйинга келадиган бўлсак, бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Йиғин олдидан Туркия, КХДР ва Сурия билан бўладиган ўйинларга Купер жиддий тайёргарлик кўрди. Туркия билан бўлган ўйинда мағлубиятга учраганимиздан сўнг, мураббий бизга тезроқ ўзимизга келишимизни ва ўйинни унутишимизни айтди. Бизнинг бош мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш. Шунинг учун биз руҳан синиб қолмасликка ҳаракат қилдик ва яхши тайёргарлик кўрдик дея оламан. Яна бир жиҳат, бу ФИФА кунлари эди ва бу рейтингимизга таъсир этмай қолмасди.

- Иккинчи таймда Сурия кўпроқ ўйинни назорат қилди. Шунга муносабатингиз?

- Иккинчи таймга келадиган бўлсак, бизга орқада, яъни мудофаада хато қилмаслик ва гол қўйиб юбормаслик вазифаси қўйилган эди. Шунинг учун, биз ҳимоячилар кўпроқ ҳимояландик ва интизомли ўйин намойиш этдик. Ҳисобни ушлаб қолмоқчи эдик ва якунда бунга эришдик ҳам.


Алишер Остонов ёзиб олди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика