UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  10 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  33 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  11 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Даврон Файзиев: "Тез орада жанговар "Динамо"ни кўрмоқчиман" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Тез орада жанговар "Динамо"ни кўрмоқчиман"

"Динамо" - "Истиқлол" (3:0) ўртасидаги учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев учрашув борасидаги фикрларини билдирди.

- Даврон ака, дастлабки йирик ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ва натижадан қониқдингизми?

- Авваламбор, барчани улуғ айём Рамазон ҳайити билан табриклайман. Айни дамда Жаҳон Чемпионати баҳслари бўлаётганига қарамай, "Динамо" жамоасини қўллаб-қувватлаш учун стадионга келган барча мухлисларга раҳмат дейман. Айнан уларнинг олқишлари "Динамо"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси учун жуда муҳим бўлди.

Ўйин борасидаги тўхталадиган бўлсам, бугун йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган бўлсакда, "Истиқлол" жамоаси ўйини менда яхши таассурот қолдирди. Бу ғалаба ютуқларимиздан кўра, кўпроқ камчиликларимизни яққол кўрсатиб берди. Ҳисобдан қониқдим, хатоларни эса таҳлил қилиб, ўрганамиз. Олдинги ўйинларда икки марта 3:2 ҳисобида аламли мағлубиятга учраганимиз, айниқса сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборганимиз боис, жамоадан битта гол уриб, курашни тўхтатмасликни тайинлагандим. Жамоанинг гол уриб, руҳан ўйинни ташлаб юбориши менга умуман ёқмайди, мен охиригача курашувчанлик, жанговарликни сўрайман. Бахтимизга, бугун майдонга туширилган ёш посбонимиз Шоҳруҳ Раимов ишончни оқлаб, ҳисоб 1:0 вақтида қийин вазиятда муқаррар голдан жамоани қутқариб қолди. Бу посбонимиз ҳам рақобатга киришиб, жамоамиз фақат битта дарвозабонга боғланиб қолмаганлигини кўрсатди. Ашуров, Алмосжонов ва Юнусовнинг голларидан кейин ишончли ғалабага эришдик.

- Эртадан ПФЛда трансферларга рухсат берилади. Навбатдаги турда "Машъал"га қарши муҳим ўйин олдидан таркибда янги номларни кўриш мумкинми?

- Албатта, барча таркибни кучайтирадиган пайтда қўлимизни қовуштириб ўтиришимиз ярамайди. Рўйхатга қўшиш очилиши билан Худо хоҳласа, "Машъал"га қарши ўйингача таркибимизда камида 2-3 нафар янги футболчи бўлишини ўзим ҳам кутаяпман. Бу рақиб чемпионат пешқадами. Уларга қарши яхши тайёргарлик кўрамиз. Бугунги ғалаба ҳам йигитларимиз руҳий ҳолатига яхши таъсир қилиши керак. Йигитларимиз барча кўрсатмаларни тўғри бажаришса, умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади.

- Давралар оралиғида қай даража ўзгаришлар бўлади?

- Шубҳасиз, мақсад сари ўзгаришларга қўл уришимиз шарт. Биз ҳам бошқа рақибларимиз сингари таркибни кучайтириш учун имкон борича ҳаракат қиламиз. Шахсан ўзим тез орада жанговар, ҳужумкор ўйин намойиш этадиган "Динамо"ни кўрмоқчиман. Бугун қўл остимдаги "Динамо"ни ёмон жамоа демоқчи эмасман, шахсан ўзим шижоатли, курашувчан жамоани кўрмоқчиман. Бунинг учун таркибда ўзгаришлар бўлади.

- Селекция жараёнида айнан қайси чизиқларга кўпроқ эътибор берилади?

- Барча чизиқларни имкон даражасида кучайтиришимиз лозим. Бугунги ўйингача тўплар нисбатига эътибор қаратсак, 13 ўйинда 18та гол ўтказиб юборган, 15та гол ургандик. Юқори мақсадни кўзлаган жамоа учун бу жуда ёмон натижа. Аслида кўп гол уриб, кам ўтказишимиз шарт. Мени қувонтираётган ягона жиҳат, жамоамиз ниҳоят охирги ўйинларда 2-3тадан гол ураётганидир. Мавсум бошида биттадан кўп гол уролмаётгандик. Аммо, охирги 3та ўйинда 7та гол уриб, бор йўғи 3 очко олиш жуда аламли. Ундан кўра, ҳар ўйинда биттадан гол уриб ютиш мен учун афзалроқ. Сабаби ҳозир натижа муҳимроқ. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам курашишда давом этамиз. Иккинчи даврада принципиал рақибларга қарши баҳсларда ижобий натижаларга эришсак, Суперлигага чиқиш учун имкониятимиз бор. Такрорлайман, "Динамо" охиригача курашади.

Усмон Ибодов суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика