UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  2 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  66 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Даврон Файзиев: “Мағлубиятга учрайдиган ўйин эмас эди” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Мағлубиятга учрайдиган ўйин эмас эди”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун муваффақиятсиз якун топган Саудия Арабистонига қарши учрашувдан сўнг ЎФА матбуот ва медиа департаменти бошлиғи Даврон Файзиев ҳам муносабатини билдириб ўтди.

- Таблода акс этиб турган 2-3 ҳисоби бугунги терма жамоамиз намойиш этган ўйинга мос бўлдими? Умуман натижани адолатли десак бўладими?
- Натижа баҳсга у қадар мос бўлмади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бутун устунлик билан ҳаракат қилди. Вазиятлар ҳам кўп бўлди. Ҳакамнинг ҳам айрим қарорлари тушунарсиз бўлди. Бутун учрашув давомида катта устунлик қилган жамоа, оҳирги дақиқаларда рикошетдан гол ўтказиб юборса руҳий тушкунликка тушиб қолади. Голдан сўнг концентрация йўқотилди. Ҳаммаси рақибнинг иккинчи голидан сўнг ўзгариб кетди. 85-дақиқагача Ўзбекистон саудияликларга асло имконият қолдирмади. Иккинчи бўлимда улар деярли хавфли вазият юзага келтирмади. Биргина зарбасини айтмаганда, ўшанда ҳам Элдор Суюнов қутқарди.

- Вадим Абрамов ҳар қандай рақибга услубини ўзгартирмайди. Балки, бугун сўнгги дақиқаларда бироз эҳтиёткорликни ўйлаш керакмиди..
- Тўғри. 86-дақиқагача ҳаммаси яхши йўлга қўйилаётган эди. Агар, рикошет бўлмаганида ҳимояга ётиб тўғри қилган бўлар эдик дейишимиз мумкин. Мағлубиятга учрайдиган ўйин эмасди. Энг камида дурангга лойиқ бўлиб тургандик.



- Энди Саудияни сафарда мағлуб этишимиз керак бўлади...
- Тўртта ўйин қолди. Биласиз биз доим ҳам осон чиқмаймиз гуруҳдан, ўзимизни қийнаб, қийналиб учинчи босқичга чиқамиз.

- Бизни ғалабадан 10 дақиқа ажратиб турганди. Бешинчи ҳимоячини тушириб тактикани ўзгартириш пайти эмасмиди? Яни Одил Аҳмедовни олдинга чиқариб...Тўғри, сиз мураббийнинг ишига аралаша олмайсиз, шундай бўлсада ўзингизни муносабатингизни билдирсангиз.
- Менимча ҳимояга ётиб олиш хато қарор ҳисобланарди. Мудофаага қайтиб ютқазгандан кўра ҳужумкор ўйин намойиш этганимиз мухлисларга ҳам манзур келарди.

- Рақиб махорат ва тажриба эвазига ғалаба қозондими?
- Класс бўйича ютқаздик деб ўйламайман. Бизнинг футболчилар анчагина махорат бобида устун кўринди. Рақиб кучли ирода ҳисобига ғалабани тантана қилди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика