UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Саудия Арабистони. "Ар Риёд" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:57Хуммельс Бундеслигага қайтиши мумкин  0 20:36Моуринью АПЛга қайтишни истамоқда  1 20:09Суперлига. Гол инобатга олинмаган ўйинда "Бунёдкор" ва "Металлург"нинг кучлари тенг келди  12 20:00"Барселона" ва "Реал" Аргентина терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  2 19:38"Реал" Мбаппега қанча пул тўлаши маълум  9 19:10"Ливерпуль" Бундеслига юлдузига кўз тикди  1 18:42Европа Лигаси ўйинларида "Фаластинга озодлик" плакатлари пайдо бўлди  4 18:01"Тоттенхэм" собиқ футболчиси ҳаваскор жамоага ўтди  0 17:38Гризманн ҳеч қачон терма жамоага қайтмаслигини билдирди  6 17:22Суперлига. "Бунёдкор" – "Металлург". Таркиблар маълум  0 16:58"Насаф" чемпионлиги ортидан "Насаф-фарм" ҳам Биринчи лига ғолиблигини қўлга киритди  4 16:34Лапорта "Барселона"даги президентлик сайловини 2025 йилга кўчириш ҳақида ўйламоқда  8 16:07Сонга янги шартнома таклиф этилмади  10 15:40ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди  7

Даврон Файзиев блоги: “Мутахассис чақир” Янгиликлар

Даврон Файзиев блоги: “Мутахассис чақир”

Теглар :  Даврон Файзиев
2010 йил. Ўзим учун иккинчи уйдек бўлиб қолган, ТВ оламига йўл очиб берган «Ёшлар» телеканалидан кетаётгандим.

Бир кун бундай қарорга келишимни ҳеч тасаввур қилмаганман. Чунки, «Ёшлар» ва у ерда мен билан ишлаганларни ўзимга жуда яқин кўрардим. Аммо бир инсоннинг таклифига рад жавоб бера олмасдим. Бу ўша вақтлардаги «Спорт» телеканали директори.

- Ёрдаминг керак. Канални кучайтиришимиз керак. Янги кучлар керак. Йўқ дема...

Йўқ дея олмадим. Директор ва ходимларнинг фаоллиги эвазига каналда ижобий ўзгаришлар рўй берди. Янги дастурлар, трансляциялар бўйича ишлар олиб борилди.
Бир ғоя борасида бош қотира бошлагандим. Ҳар қайси даврада футболдан гап очилса, бу қизғин мунозарани келтириб чиқаради. Баъзида баҳс шу қадар қизиб кетадики,  баҳслашаётганларнинг асаблари таранглашади. Айниқса қарама-қарши клубларга мухлислик қиладиганларнинг мунозарасини кузатишнинг ўзи бир ўзгача манзара. Бу холатни дунёнинг кўплаб футбол каналлари аллақачон экранга олиб чиқишган. Бизда эса спорт шарҳловчилари офисда даҳшатли қизғин суҳбатлар ўтказишарди. Бироқ, эфир орқали томошабин фақат алоҳида кўрсатувларда уларнинг якка чиқишларига гувоҳ бўларди. Шунча дискуссия эфир ташқарисида қолиб кетарди. Шу ҳолатни эфирга олиб чиқишни мақсад қилдим. Чунки футболдаги ҳафта воқеалари борасидаги шарҳловчиларнинг ўзаро баҳси томошабин учун қизиқарли деб билдим. Ғояни директорга олиб кирдим.

- Агар рухсат берсангиз, бу дастурда асосан баҳс бўлади, фикрлар қарама-қаршилиги, баъзида эса асабий ҳолатлар ҳам рўй беради.

- Ишқилиб бир-биринг билан муштлашиб кетмайсанларми? (кулиб)

- У даражага бормас, лекин, микрофонлар ечиб, ташлаб чиқиб кетилиши мумкин.

- Имкон қадар барибир эфир маданияти, ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда қилса бўлади. Ошириб юбормасдан. Ғоя ёмонмас. Нима билан бойитасан? Фақат гап билан зерикарли бўлмайдими?


- Ҳар бир муҳим воқеага роликлар. Графика ёрдамида рамзий терма жамоалар, учта чиройли гол орасида энг зўрини студиядагилар ёрдамида аниқлаш. Ва энг асосийси, бўлажак ўйинлар олдидан превью ҳамда кўчада мухлислардан кичик интервьюлар, уларда ўйин олди тахминлар. Фақат, йўқ демасангиз ҳаммасини жонли эфирда қилмокчиман...

- Охо, бошланишига балки ёзиб олармиз. Эфир вакти катта, студияда иштирокчилар кўп...

- Йуқ, дастурнинг «фишка»си ҳам шунда: ҳаммаси жонли эфирда! Орада бўладиган ноқулай ҳолатлар ҳам шу ғоянинг бир қисми. Иштирокчилар профессионал шарҳловчи. Ҳаммаси яхши
ўтади. Агар бирор хато ўтса, майли, кейин ўзгартиришингиз мумкин.

- Хоп. Менинг ҳам бир шартим бор: фақатгина шарҳловчилар бўлиб қолмасин. Мутахассис чақир. Мураббийлар, футболчилар.

- Биласизку, мутахассисларимизнинг кўпчилиги эфирга чиқишдан ўзини олиб қочади. Бироз муаммо бўлиши мумкин.

- Муаммо бўлса, ҳал қиласизлар. Менинг таклифим шу. Мутахассис чақир.

Шу тариқа «Турдан тургача» дастури эфирга чиқа бошлади. Датслаб уни ҳамкасбларим Зафар Имомхўжаев ва Дилшодбек Тўхтабековлар билан бирга олиб бордик. Кейинчалик бир ўзим ва таклиф этилган шарҳловчилар билан бирга. Томошабинлар орасида турли муносабат келиб чиқди. Илиқ фикрлар ҳам, танқидлар ҳам бўлди, албатта. Асосли танқидларни инобатга олиб дастурни бойитиб бордик. Телеканалимиз шарҳловчиларини асосан кадр ортида эшитган томошабин бу дастур орқали уларнинг жонли эфирдаги фикр-мулоҳазаларини кўриб, кузатиб борди.

Фақат бир нарса доимо қийинчилик келтириб чиқарарди. Ҳар сафар эфирга мутахассис чақириш. Баъзида бирор мураббий ёки футболчи эфирда иштирок этмаслик баҳоналарига хайрон қолардим: - “Европа футболиям гапириладими? Мен ўйинларни кўрмайман умуман”, ёки бўлмаса “Ўзбек футболини гапирмаймизми ишқилиб? Қўйинг, баъзиларнинг кўзига кўринмай турай”.

Лекин, тан олиш керак, мутахассислар ва футболчилар орасида бир гуруҳ фидоийлари бор. Улар мухлисларга ўз фикрини етказишдан ҳеч қачон қочишмайди. Қачон таклиф этмайлик, келиб эфирларда иштирок этишарди. Улардан алоҳида миннатдорман.
Афсуски, ҳар кўрсатувда меҳмон чақира олмасдик. Шундай вазиятлар бўлардики, ҳеч кимнинг вақти йўқ. Шунда директордан шу сафар ўзимиз ўтказиб қўя қолайлик, деб сўрардим. Жавоб ўша–ўша: -  «Мутахассис чақир».   

Орадан анча вақт ўтди. Дастурни ёпдим. Директор саломатлиги ёмонлашгани сабабли раҳбарликдан шарҳловчиликка ўтди. 2014 йилги Жаҳон чемпионатини шарҳлаб бордик. Мусобақа ажойиб тарзда ўтди. Тугагач, барчамиз учун устоз шарҳловчи бўлган собиқ директор мундиал якунлари ҳақида дастур тайёрлаш ниятини билдирдилар.

- Даврон, хафта давомида вақтинг борми? «Мундиал якунлари» дастурини тайёрламоқчиман. Ҳар сонида битта гуруҳ ўйинларини тахлил қиламиз. Мен бошловчилик қиламан, сен эса меҳмон.


- Қандоқ бўларкин, балки бирон мураббийни чақирармиз. Сиз олиб борган дастурда мен меҳмон бўлиб ўтиришим ноқулайроқ...

- Жаҳон чемпионатини бошидан охиригача шарҳлаб бординг, тахлил қила оласан. Ўзимиз ҳам қизиқарли қилиб бера олармиз. Мутахассис чақириб ўтираманми, ўзинг келавер. Ҳаммаси тайёр. Биринчи эфир эртага. «А» гуруҳи ҳакида гаплашамиз. Бир соатча олдин келгин. Кеч қолмагин-а, охирги пайт сал бемалолхўжа бўлиб қолибсан (кулиб).

Хайрон қолдим. Шу кунгача барча эфирларимга мутахассис чақиришимни айтардилар... Мен мураббий қидириб юрардим. Ўзлари эса тинчгина мени чақириб қўя қолдилар.
Эфир куни келишганимиздек бир соат аввал студияга кирдим ва уларни кута бошладим. Одатда кеч қолмасдилар. Эфирга ярим соат қолди. Қунғироқ қилдим. Ўчирилган. Режиссёр хавотирлана бошлади. Ижодий гуруҳни тинчлантирдим. Охиригача кутамиз. Жуда бўлмаганда бир узим бошловчи сифатида олиб бораман, дедим. Бир кун аввал ҳаммасини тушуниб олгандим.
Шундай ҳам бўлди. Эфирни олиб бордим. Жаҳон чемпионатининг «А» гуруҳи ўйинларини бирма-бир таҳлил этдим. Дастурни охирига етказдик. Шундан сўнг маълум бўлдики устоз шарҳловчи оғир аҳволда эканлар. Яна бир кун ўтгач вафот этдилар...

Инсон ўз ҳаёти поёнига етаётганини турли белгилар орқали сезиши ва сездириши ҳакида кўп эшитганмиз. Охирги суҳбатимизда мени хайрон қолдирган нарсанинг сабабини тушундим. Тасаввур қилинг, агар улар ўша эфирга мени эмас бирор бир мутахассисни таклиф этганларида қандай вазият рўй берарди. Дастурда узилиш рўй берарди, кўрсатувгача бўлган ҳаракатлар йўққа чиқарди. Аммо ҳаётини шу сохага бағишлаган инсон бунга йўл қўя олмасди.

Бу улар билан боғлиқ бир кичик воқеа, ҳалос, бундай ибратли ҳолатларни кўплаб эслашимиз мумкин. Ва албатта яна кўп эслаймиз. Ўйлайманки... Йўқ, аниқ биламанки, бу инсоннинг кимлигини тушундингиз.

Даврон Файзиев

Устоз Давлат Турдиалиев ҳотирасига бағишланади


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика