UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  4 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  5 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  19 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  18 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

Даврон Файзиев: "Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади"

Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қўқон-1912" (1:1) ўйинидан кейин меҳмонлар устози Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун ўйин бошланишидан олдин "Пахтакор-79" хотирасини ёд этдик ва кейин яхши кайфиятда ўйинни бошладик. Баҳс тўғрисида қисқача гапирадиган бўлса, ўйинга баҳони мухлислар беришади. Биз "Олимпик" ўйинларини таҳлил қилиб, етарлича тайёргарлик олиб боргандик. Майдонда иккинчи рақам остида ўйнашни ният қилганимиз йўқ эди. Ўйиндаги ҳисобга қараб майдондаги ҳаракатларимизни озгина ўзгартирдик. Керакли жойда 2 та ёки 3 та ҳужумчи билан ўйнадик. "Олимпик" катта ҳажмда ҳужумга борганда 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. 

Бироқ йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Фақат вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсаяпмиз. 

Йигитлардаги бир нарса хурсанд қиляпти – улар биринчи даврадаги каби голдан кейин тушкунликка тушиб қолишмаяпти. Ўйин ҳақида умумий гапирсак, бизда вазиятлар кўпроқ бўлди. Бу – футбол. Кимдир хато қилади, кимдир ундан фойдаланиб кетади.

- Иккинчи таймда жамоангиз ҳимояга ётди ва қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олмади. Шунча вазиятлар кўкка совурилишига нима сабаб бўлди? 

- Айтиб ўтганимдек, бизда турнир жадвалидан келиб чиқиб озроқ босим бор. Бош мураббий сифатида менда ва футболчиларда босим бор. Мураббий кўрсатма беради ва талаб қилади, футболчи эса уни ижро қилади. Шунча ҳужум кўкка совурилди, битта эмас тўртта яққол вазият қўлдан чиқарилди. Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади. Голни уриш мураббийга қоляпти. Ҳозир шу голни ҳам мураббийлар уриб берса, футболчиларнинг ўйнашига ҳожат қолмайди (кулади). Хато бор. Иш бор жойда хато бўлади. 

Танқидларни тўғри қабул қилишимиз ва уларни такрорламаслигимиз лозим. "Олимпик" катта куч билан олдинга ташланишини билардик. Биз керакли жойда қарши ҳужумга ўтдик, қайсидир ҳолатда прессингда ўйнадик. Қаердадир таваккал қилишга, қаердадир ўйин бошидаги тактикамизга қайтишга тўғри келди. 

Бугун икки жамоага ҳам 1 очкодан насиб қилган экан, аммо чиройли футбол гувоҳига айландик.  

- Биринчи давра давомида "Қўқон-1912"да яхшигина молиявий муаммолар бор эди. Ҳозир уларнинг маълум қисми бартараф этилдими?

- Ҳозирги кунда молиявий муаммо йўқ. Қисман бор, лекин биринчи давра билан солиштирганда 70-80 фоизи қопланди. Қолган клубларда ҳам шундай муаммолар учраб туради, бунга сабр қилишимиз керак.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика