UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  14 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  1 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0

Даврон Файзиев: "Андижон" билан ўйинда 2 очко йўқотдик" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Андижон" билан ўйинда 2 очко йўқотдик"

«Динамо»- «Андижон» (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

- Даврон ака, турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бугун “Динамо” пешқадамлардан бири бўлган “Андижон” билан ўйинда 2 очко йўқотдими ёки 1 очкони қўлга киритдими?

- Бугун ғалабани қўлдан чиқардик, яъни 2 очко йўқотдик деб ўйлайман. Лекин, ўтган уй ўйинларимиз “Хоразм”, “Шўртан” билан ўйинлардан кўра, жамоа ўйинида нисбатан ўзгариш бор. Бугун ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Аммо, ҳисоб 1:1 бўлгач, рақиб кўпроқ ҳимоя, биз эса ҳужумкорликни оширганимиз боис, очко йўқотдик деган бўлардим. Сабаби бугун фақат ғалабани кўзлагандик. Жамоа охиригача курашди. Тинмай ёққан ёмғирга қарамай, футболчиларни олдинга бошлаб турган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугун дуранг қайд этилган бўлсада, майдонда муросасиз, жанговар ўйин гувоҳига айландик.

- Жамоа ўйинидан қониқдингизми?


- Тўлиқ қониқдим, дея олмайман. Айниқса, таркибимиздаги ёш футболчиларнинг жамоа ўйинига фойдаси кам тегаяпти. Айниқса, “Андижон” билан таққосласак, уларнинг таркибидаги иккита ёш футболчининг кўпроқ нафи тегмоқда. Бу борада биз ҳали ишлашимиз керак. Қолаверса, жароҳатлар ҳам бизни жуда қийнамоқда.

- Бугун таркибда марказий ҳимоячилар йўқлиги жароҳатлар билан боғлиқми?


- Афсуски, шундай. Таркиб борасида жиддий муаммолар бор. Виктор Григорьев, Бунёд Исроилов сингари марказий ҳимоячилар жароҳати боис, бугун Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов сингари яримҳимоячиларни ҳимояда ўйнатдим. Қолаверса, Муйдин Мамазулумов, Далер Алмасжонов сингари футболчиларимиз ҳам жароҳати боис, таркибда йўқ. Айниқса, қўл остимда фақатгина 3 нафар 18 ёшгача бўлган футболчилар қолгани хавотирга солмоқда. Уларнинг иккитаси доимо майдонда бўлиши шартлигини инобатга олсак, навбатдаги йўқотиш жиддий муаммога айланиши мумкин.

- Бугунги ўйинни 1-даврадаги нисбатан энг яхши ўйин бўлди дея оласизми?


- Нисбатан олсак, ҳа, жамоа ўйини ўзгармоқда. Айтайлик, бугун “Андижон”га нисбатан кўпроқ голли вазиятга эга бўлдик, аммо фойдаланиш бобида оқсадик. Биз рақибга нисбатан кўпроқ ғалаба қозонишни истадик, аммо омад бизга кулиб боқмади. 4 кундан кейин сафарда бу жамоага қарши тўп сурамиз. Тезроқ тикланиб, ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Эътибор қилган бўлсангиз, жамоа 1 тадан ортиқ гол ура олмаяпти, яъни вазиятлардан фойдаланишимиз яхши эмас. Қачонки, кўпроқ гол уришни бошласак, натижа ҳам, ғалаба ҳам келади. Курашишда давом этамиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика