UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  21

Даврон Чориев: "Черногория кучсиз эмас, шунчаки мураббийимиз кўрсатмасини тўғри бажардик" Янгиликлар

Даврон Чориев: "Черногория кучсиз эмас, шунчаки мураббийимиз кўрсатмасини тўғри бажардик"

Яқинда Баҳодир Аҳмедов мураббийлигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хорватияда ташкил қилинган халқаро турнирда иштирок этиб қайтди.

Францияга қарши икки учрашувда мағлуб бўлган вакилларимиз, Черногорияни 8:1 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу мусобақа борасида терма жамоамиз етакчиси Даврон Чориев фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Франция ҳар томонлама шаклланган жамоа эканлиги кўриниб турди. Ўйинчилари техник ва жисмоний жиҳатдан яхши ҳаракат қилишди. Биз эса ўз имкониятларимиздан фойдалана олганимиз йўқ.

Черногория билан йирик ғалаба рақибнинг кучсизлигини эмас, шунчаки мураббийимизнинг кўрсатмасини тўғри бажарганимизни англатади. Мусобақада ташкилотчилик Европага хос даражада юқори бўлди, деб ўйлайман. Барча шароитлар яратиб берилди. 

Албатта, хатоларимиз бор. Уларнинг устида ишлашда давом этамиз. Қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларга миннатдорчилик билдираман", – дейди Даврон Чориев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика