UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  100 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Давралар оралиғида "Динамо"га кимлар келди-ю, кимлар кетди? Янгиликлар

Давралар оралиғида "Динамо"га кимлар келди-ю, кимлар кетди?

Теглар :  Динамо
Олий Лига давралар оралиғидаги бир ойлик танаффусда «Динамо» жамоаси таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди.

Жумладан, «Динамо» сафида ижара асосида тўп сурган Жавоҳир Қаҳрамонов («Бунёдкор»), Абдужамол Исроилов, Дамир Низанов («Нефтчи») сингари футболчилар клубни тарк этишди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Омаджон Тайлоқов ҳам жамоани тарк этди. «Динамо» клуби ушбу футболчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Жамоани тарк этган футболчилар ўрнига янги футболчилар билан ҳам шартномалар имзоланди. Хусусан, «Пахтакор» клубидан черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховац «Динамо»га ўтди. Қолаверса, ижара шартномаси асосида «Олмалиқ»дан Муҳаммад Исаев, «Металлург»дан эса Дониёр Исмоилов сингари ярим ҳимоячилар таклиф этилди.

Тошкентдаги йиғин давомида жамоа машғулотларида иштирок этган Андрей Сидоров, Артём Макарченко сингари футболчилар мураббийлар кўригидан кейин жамоани тарк этишди.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасида сафарда 31 июль куни ўйин ўтказса, 5 август куни Олий Лига 16-тури доирасида Самарқандда «Металлург» жамоасига қарши саф тортади.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика