Давид Сильва келажаги борасида бир қарорга келди
30 апр 2022 08:45
Янгиликлар
Давид Сильва келажаги борасида бир қарорга келди
“Реал Сосьедад” аъзоси Давид Сильва жамоада қолишни афзал кўрди.
Сильва 2020 йил “Ман Сити”дан Ла Лига клуби сафида келиб қўшилиб, жорий мавсум охирига қадар шартнома имзолаганди. У келишувни яна бир йилга узайтиришга қарор қилди.
“Бу ерда жуда ажойиб иккита мавсумни ўтказдим ва жорий мавсумни ҳам еврокубокларга йўлланма олган ҳолда якунламоқчимиз”, дейди футболчи.
“Реал Сосьедад” айни вақт Ла Лига жадвалида 6-ўринда бормоқда. 36 ёшли Сильва эса жорий мавсум Испания чемпионатида 22 ўйинда қатнашиб, 1+3 натижа кўрсатмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар