Давид Луиз: "Менга босим остида ўйнаш ёқади"
18 фев 2014 17:51
Янгиликлар
Давид Луиз: "Менга босим остида ўйнаш ёқади"
"Челси" ҳимоячиси Давид Луиз яқинда Лондоннинг икки клуби мураббийлари Жозе Моуриньо ҳамда Арсен Венгер ўртасидаги сўз ўйинлари ҳақида гапириб ўтди.
"Ҳар куни ўз ишимиз билан машғул бўламиз. Қаттиқ меҳнат қиламиз. Албатта, бошқа жамоаларни ҳурмат қиламан. Бироқ ўзимизнинг ишимиз ўзимизга етади.
Биз ҳар кимнинг гапига қўлоқ сололмаймиз. Акс ҳолда, ҳамма ўзини "Челси" бош мураббийидек тута бошлайди ва бизда битта эмас 10, 20, 30талаб мураббийлар пайдо бўлади.
Моуриньо ўзининг сўз ўйинлари билан футболчиларни босимдан қутқаришга уринарканми? Шахсан мени бу нарсадан ҳимоя қилиш шарт эмас. Менга босим остида ўйнаш ёқади.
"Челси"дек клубда ўйнаётганимдан ва яхши мураббий билан ишлаётганимдан мамнунман", – деди Луиз.

championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Фикрлар