UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  0 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  1 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  2 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   11 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  5

Дарио Шимич: “Хорватияга осон бўлмайди” Янгиликлар

Дарио Шимич: “Хорватияга осон бўлмайди”

Хорватиялик машҳур футболчи Дарио Шимич ЖЧ-2018 финал учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Франция термаси – жуда кучли футболчиларга эга салобатли жамоа. Менимча, айнан улар ушбу ЖЧда энг чиройли ўйинни намойиш этишмоқда. Хорватия ҳам жанговар жамоа эканлигини кўрсатди. Биз бир неча бор учрашувда ютқазиб туриб, якунда иродали ғалабага эриша олдик. Албатта, учта ўйиндан буён майдонда 120 дақиқадан кўпроқ ҳаракат қилаётган футболчиларга финал баҳси осон кечмайди. Аммо биздаж тажрибали жамоа бор ва улар финалда ҳам ўз кучларини кўрсата олишади.

Ҳозирги жамоани 1998 йили Францияда ўтган ЖЧда қатнашган жамоа билан солиштириб бўлмайди. Бугунги таркиб жудаям кучли, унда ажойиб футболчилар бор. 20 йил олдин ҳам биз Хорватиянинг қандай жамоа эканлигини намойиш эта олгандик ва бу билан доим фахрланамиз”, дея Шимичнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Известия” газетаси.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика