UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  151 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 01:00ЕЧЛ. Плей-офф доирасидаги "Спортинг" — "Боруссия Дортмунд" ва "Ювентус" — ПСВ ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  2 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  16 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  9 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  22 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  4 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  46 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  41 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  17

Дамир Темиров - «Динамо»нинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси Янгиликлар

Дамир Темиров - «Динамо»нинг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси

«Динамо» клуби матбуот хизмати 2007 йилдан буён давом этаётган анъанасига содиқ қолиб, 2020 йил якунларига кўра, жамоанинг энг яхши футболчисини аниқлади.

Аввалги йилларда «Динамо»нинг йил футболчиси клубнинг расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали аниқланган бўлса, жорий мавсумда телеграмдаги расмий каналида ташкил этилган икки босқичли овоз бериш орқали сараланди.

Дастлабки босқичда мавсум давомида ўзини яхши кўрсатган 10 нафар футболчи киритилган бўлса, якуний босқичда 5 нафар футболчи қолди – Комил Шарофутдинов, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Дамир Темиров ва Шохруҳ Абдураҳмонов.

Эътиборлиси, қарийб бир ҳафта давом этган овоз бериш жараёнининг дастлабки кунларида жамоа яримҳимоячиси Дамир Темиров катта фарқ билан 1-ўринда бораётган бўлса, сўровноманинг сўнгги кунларида «Динамо» клуби каналидаги сўровнома аксарият мухлислар томонидан бошқа каттароқ аудиторияларга эга гуруҳларга ҳам йўлланиб, яна бошқа икки футболчи учун овоз берилиши сўралгани кузатилди. Бу эса икки иштирокчи сунъий овозлар орқали юқорилашига сабаб бўлди. Натижада сўровномани якунлаб, икки босқичнинг дастлабки кунларида энг кўп овоз тўплаган Дамир Темировни «Динамо» жамоасининг 2020 йилдаги энг яхши футболчиси деб эълон қилишга қарор қилдик.

2020 йил давомида фаол бўлиб, 3та гол уриб ҳамда 4та голга ҳаммуаллифлик қилган 22 ёшли ушбу яримҳимоячи сўровномада 2690 овоздан 26 фоизига (718та овоз) эга чиқди.

Кейинги ўринлар Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Шохруҳ Абдураҳмонов ва Комил Шарофутдиновга насиб қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан буён клуб матбуот хизмати томонидан сўровнома орқали аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига қуйидаги футболчилар лойиқ кўрилган:

«Динамо»нинг «йил футболчиси» номинацияси ғолиблари:


2007 йил – Фарҳод Тожиев

2008 йил – Илёс Қурбонов

2009 йил – Баҳодир Насимов

2010 йил – Илҳом Юнусов

2011 йил – [Дэвид Ония]

2012 йил – Иван Нагаев

2013 йил – Андрей Мельничук

2014 йил – Андрей Мельничук.

2015 йил – Камолиддин Мурзоев.

2016 йил – Амиржон Сафаров.

2017 йил – Жасур Азимов.

2018 йил – Акмал Холмуродов.

2019 йил – Ботирали Эргашев

2020 йил – Дамир Темиров

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика