UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  1 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  16 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  0 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  13 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  24 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  11 20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  61 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  60 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  221 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0

#CR7 июль! Янгиликлар

#CR7 июль!

Бундан роппа-роса 9 йил аввал "Реал" аъзосига айланган Жаҳоннинг энг кучли икки футболчиси бири бўлиб турган Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Италия ва Испания нашрлари бор эътиборларини Россияда бўлиб ўтаётган мундиалга эмас, балки Роналду мавзусига қаратишган. Ҳар дақиқада, ҳар соатда Роналду борасидаги хабарлар кўпаймоқда. Воқеалар ривожи эса Криштиану Роналдуни тобора Туринга яқинлаштирмоқда.


Криштиану Роналдунинг "Реал"даги натижалари:

ЕЧЛ: чемпион (2014, 2016, 2017, 2018)
Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби:  (2014, 2016, 2017)
Ла Лига чемпиони: (2012, 2017)
Испания кубоги соҳиби: (2011, 2014)
Испания суперкубоги соҳиби: (2012, 2017)
УЕФА суперкубоги соҳиби: (2014, 2017)  
"Олтин тўп" соҳиби: (2013, 2014, 2016, 2017)
"Реал"даги голлари: 450


Испаниянинг "Реал"га ихтисослашган машҳур нашри "Marca" ва Италиядаги энг авторитет газета саналган "La Gazzetta Dello Sport" ва бошқа бир қатор газеталарнинг муқоваси Роналдунинг "Ювентус"га келишига бағишланмоқда.

Айни пайтда "Реал" президенти Флорентино Перес Роналдуни "Ювентус"га қўйиб юборишга қарши эмас, деб ёзмоқда Испания нашрлари. Фақат Пересни истаги шуки, Роналду "Реал"дан "Ювентус"га ўтмоқчи эканлигини ошкора ўзи эълон қилишини хоҳламоқда. Перес Касильяс билан бўлган воқеани такрорланишини истамаяпти. Чунки Икер Касильясни жамоадан кетишига мухлислар айнан "Реал"ни айблаган эди. Перес эса Роналду масаласида ҳам бу такрорланишини истамаяпти. Роналду эса Пересни жентельментлик келишувини бузганидан ғазабда.

"Marca" нашри Роналду "Ювентус" президенти Андреа Аньеллига Туринга ўтишга ваъда бергани ҳақида бонг урди. Аньелли ва Роналду телефон орқали 28 маротаба суҳбатлашгани ҳақида ҳам испан нашри ёзмоқда.

"Ювентус" устози Массимиллиано Аллегри эса Роналдунинг жамоага келаётганидан хабар топгач таътилидан вақтли қайтган ва клуб офисига келиб трансфер масалаларини ҳал этишга киришган.

Италия нашрлари эса #CR7 июль куни "Ювентус" шов-шувли трансферни эълон қилиши кутилаётгани ҳақида ёзмоқда.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика