UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  27 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  4 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони Янгиликлар

SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони

Машҳур сайтлардан бири SQUAWKA.com Англия Премьер-лигасидаги ягона футболчимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий мақола чоп этди.

Унда Ҳусановнинг Англияга келган илк кунларидан бошлаб, ҳозирги даврдаги ҳолати ҳақида сўз борган. Қуйида ушбу мақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Манчестер Сити" мухлислари жамоада Абдуқодир Ҳусановдек ҳимоячи борлигидан хурсанд бўлишлари керак". Таҳлилий мақола шу жумла билан бошланади. Ёш ҳимоячининг Англиядаги ҳаёти осон бошланмади. Янги мамлакат, янги шаҳар, янги муҳит...

Унинг дебюти ҳам осон кечмаганди. "Челси"га қарши биринчи ўйинда Ҳусановнинг хатоси голга олиб келди. Бу ўйинда "Сити" 3:1 ҳисобида ютганини унутинг. Орадан ойлар ўтди. Абдуқодир тезда ўзига келиб олди ва мухлислар ишончини қозона бошлади. Шундай бўлдики, ўша хатони ҳамма унутиб юборди. Лекин "Ланс" футболчиси учун хатони эсдан чиқариш осон бўлмаганини ҳам айтиб ўтмасак бўлмайди.

Бу ўринда энг асосий ишни жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола бажарди: у ёш футболчини катта босимдан олиб чиқиб кета олди. 21 ёшли ҳимоячини кетма-кет олтита ўйинда асосий таркибга тушириш орқали Гвардиола Ҳусановга нақадар ишонишини кўрсатиб қўйди. Янги мамлакатга келгач, ёш йигитга осон бўлмаслигини мураббий чуқур англаб турарди, шу боис устамонлик билан иш олиб борди. Боз устига Ҳусанов инглиз тилида гапирмасди, бу борада ҳам мураббий тутган йўл унга қўл келди.


Чуқурликдан чиқиш


Вазият шундай эдики, Абдуқодир Ҳусанов ҳаммадан четда қолган, гўёки унутиб қўйилган бола эди. Матеус Нуньес ўнг қанот ҳимоячиси сифатида деярли хатога йўл қўймас, Рубен Диаш, Йошко Гвардиол ва Жон Стоунс мустаҳкам ҳимоя қўрғонлари бўлиб, жамоа ҳимоя чизиғини уларсиз тасаввур қилиб бўлмасди. "Челси" билан ўйиндаги ўша жирканч хато Абдуқодирга жуда қаттиқ таъсир кўрсатганди. Ўйинлар кўп эмасми, вақт ўтиб ҳаммаси ўзгара борди.

Моҳир ҳимоячилар Диаш ва Гвардиол жароҳат олди. Балки шу жароҳатлар бўлмаганида ёш ўспирин учун янги йил мавсуми ҳам зерикарли бошланган бўлармиди. Ўзбекистонга легионер Англияга келганидан бери орадан 12 ой ўтиб етакчилар жароҳати яна Абдуқодирга имконият яратди. У қоронғи ўрадан чиқа бошлади, узоқдан ёруғлик кўринди. Ҳусанов зудлик билан асосий таркибга қайтиши керак эди.

Тез орада у "Брайтон", "Эксетер" ва "Ньюкасл" билан ўйинларни бошланғич таркибда ўтказди. Жамоада 20 ёшли Макс Аллейни ҳисобга олмаганда, Ҳусанов "Сити" ҳимоясидаги энг катта футболчилардан бири бўлиб қолди. "Эксетер" билан ўйиндаги 10:1 ҳисобида ғалабага Ҳусанов катта ҳисса қўшди, у жуда эркин ҳаракат қилди. Ундан олдин "Брайтон"га қарши баҳс ҳам юқори савияда ўтди. Англия Кубогидан ўрин олган "Ньюкасл" билан 2:0 ҳисобидаги ўйинда ҳам Ҳусанов ўзидан илиқ таассурот қолдирди.

Шу ўйинларда ҳақиқий марказий ҳимоячи жамоада борлиги кўзга ташланди, унга нисбатан ишонч ортди, Англияда мустаҳкам ҳимоя вакили шаклланиб келаётгани кўринди. "Сент Жеймс Парк"да ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган, лекин Абдуқодир ва "Сити" меҳмонда мураккаб вазифани уддалай олди.

"Ньюкасл" мағлуб этилган ўйинда Ҳусановнинг роли

Ўйинни таҳлил қилганда Ҳусановнинг ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратса бўлади. Учрашувда ВАР узоқ вақт ишлаганини ҳамма кўрди. "Ҳаккалар" рақиб дарвозаси томон атиги икки марта зарба бера олишди. Статистика бўйича "Ньюкасл" уйдаги ҳар ўйинда ўртача 6та зарба йўллар экан. "Сити"га қарши беллашувда мезбонлар бу ишни амалга ошира олишмади, аниқроғи бунга "Сити" ҳимояси йўл қўймади.

Олти бор тўпни тоза олиб қўйиш, тўрт марта "подкат" услубида тўпга эга чиқиш ҳамда бир марта 100 фоизли "подкат" билан тўпни қайтариб қолиш - бу ишларнинг ҳаммасини Ҳусанов бажарди. Тўғриси, Англияда идеал даражада "подкат" қиладиган футболчилар алоҳида қадрланади. АПЛда рўйхатдан ўтган 303 нафар футболчини оладиган бўлсак, "подкат"ни тўғри ва самарали бажариш бўйича Абдуқодир Ҳусанов 91,7 фоиз кўрсаткич билан АПЛ 2025/26 мавсумининг 5-ўринида турибди. Таққослаш учун Гвардиол 94,7 фоиз билан тўртинчи эгаллаган.

Ҳусановда тўп узатишлар ҳам жойида. Яна ўша "Ньюкасл"га қарши баҳсни оладиган бўлсак, энг кўп тўп узатишни амалга оширган футболчи ҳам Абдуқодир Ҳусанов бўлди. У 58 марта тўп ошириб бу борада энг яхши кўрсаткични қайд этди. Ва унинг тўп узатишлари 93,5 фоизга мўлжалга тўғри етиб борганини ҳисобга олсак, бу ҳам яхши натижа ҳисобланади.


Ўзбек футболчиси ривожидан Гвардиола хурсанд


"У биз учун ўта муҳим трансфер", - дея айтиб ўтди Гвардиола шу ҳафта бошида. - "У бизга кўп ёрдам беряпти, чунки биз анча юқорида ўйнаймиз ва бундай вазиятда орқада ишончли ҳимоя бўлиши керак. Ҳусановга шундай ўйнаш ёқади. Вақт ўтиши билан унинг фойдаси янада кўпроқ тега бошлайди. У ҳали ёш ва кўп нарса ўрганиши керак. Ўз навбатида менга ҳам у билан ишлаш, уни шуғуллантириш ёқяпти, чунки Ҳусанов машғулотларга 100 фоиз кучини беради".

Абдуқодир Ҳусановнинг асосий калити тўп билан ва тўпсиз жуда яхши ўйнай олишида. Бу ёшда унга яхши бошқарувчи керак, янада кучли ҳимоячи бўлиши учун эътибор кўпроқ берилиши талаб этилади. Абдуқодир Англияга келганидан бери орадан 12 ой ўтди, бу орада у "Сити" таркибида бир нечта ўйинларни ўтказди. Лекин биринчи кунги Абдуқодир билан ҳозиргиси ўртасида катта фарқ борлиги яққол сезилади.

"Ньюкасл"га қарши қийин баҳс ортда қолди. "Сити"ни бугун яна бир қийин учрашув кутяпти: жамоа Манчестер дербисида "Юнайтед"га қарши майдонга тушади. Бу эса Ҳусанов учун янги имтиҳон бўлади. Тўғри, "Юнайтед" ҳозир олдинги МЮ эмас. Лекин жамоада мураббий ўзгарди ва янги мураббий қўл остида рақиб қандай ўйин намойиш этишини ҳеч ким айта олмайди. Бу эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси учун ҳам топишмоқ бўлади. "Сити" "Арсенал"га яна босим ўтказиши учун бу ўйинни ютишга ҳаракат қилади.

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+2   
17 янв 19:50:29
J afar Abdullayev
Shu bizni futbolistlar top 5 talikda oynamasinda zayibat qiliwasanlar yil 12 oy tinmey Xusanov,Xusanov,Xusanov agar 5 tadan owiq bizni futbolistlar zor ligada oynawsa tamom sayt faqat wular xaqida yozadi iloji borica tursigi qanaqa rang qaysi rangini kiyganda kopro kamandasi yutyabdi wunga oxwagan gaplar dalbayob adminlar
+2   
17 янв 18:48:08
Солийев Жамолдин
Тогри Абдук,одир да прасмотр йоки етибор коп болади лекн болди енди ака опалар зериктирдилар
Бошк,а мавзу к,илинглар Хусанов ни ози хам кормаябди шекилли
   
18 янв 20:50:05
Abdulaziz Turdibekov
J afar Abdullayev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu bizni futbolistlar top 5 talikda oynamasinda zayibat qiliwasanlar yil 12 oy tinmey Xusanov,Xusanov,Xusanov agar 5 tadan owiq bizni futbolistlar zor ligada oynawsa tamom sayt faqat wular xaqida yozadi iloji borica tursigi qanaqa rang qaysi rangini kiyganda kopro kamandasi yutyabdi wunga oxwagan gaplar dalbayob adminlar
yozatta faxrlanib ko'ralmebsizmi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика