UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  144 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  8 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  49

Coca Cola Суперлигаси. 21-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 21-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Сурхон" бу тур Олмалиқда чемпионлик учун курашаётган "Пахтакор"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дурангга эришди. Термизликлар посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади ва бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди. Шу боис, "Сурхон" дарвозабони Азизхон Исоқов Championat.asia сайти талқинига кўра, 21-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Сурхон"нинг "Пахтакор" билан баҳсда дуранг қайд этиши катта сенсация сифатида қабул қилинди. Лигада қолиш учун курашаётган термизликлар чемпионликка курашаётган "шерлар"га муносиб қаршилик кўрсатишди ва ўзлари учун муҳим бир очкони қўлга киритишди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Мигель Алварес 21-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Бу турда "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Иззатилла Абдуллаев "Олимпик"ка қарши баҳсда ажойиб жамовий ҳужумни якунлаб чиройли гол урди ва тур голига муаллифлик қилди.






"Сурхон" дарвозабони Азизхон Исоқов учун "Пахтакор"га қарши беллашув ўзгача аҳамият касб этарди. Сабаби ушбу клуб тарбияланувчиси бўлган дарвозабон шу йил ёзда "Сурхон"га кўчиб ўтди. Исоқов "Пахтакор" сафида Суперлигада биронта ўйинда майдонга туша олмаганди. 21-турда "шерлар"га қарши баҳсда яхши ўйнаган Азизхон Исоқов Championat.asia талқинига кўра 21-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика