UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  1 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  3 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1 16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  2 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0

Coca Cola Суперлигаси. 20-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 20-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. "Қалдирғочлар" посбони шу куни ўз маҳоратини кўрсатиб, дарвозани муносиб равишда қўриқлади ва бир неча бор жамоасини голлардан қутқарди. Шу боис, "Бунёдкор" дарвозабони Суҳробжон Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра, 20-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.



"Бунёдкор"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида бош мураббий Иван Бошковичнинг ҳиссаси катта бўлди. Яқинда бош мураббий этиб тайинланган Бошкович кучли таркибга эга бўлган "лочинлар"га қарши бир қатор ёш футболчиларни қўрқмай майдонга ташлади. Иван Бошкович шогирдлари шу куни яхши ўйин намойиш қилишди ва ҳақли ғалабага эришишди. Шундай қилиб, Championat.asia сайти талқинига кўра, Иван Бошкович 20-турнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.



Бу турда "Сурхон" ярим ҳимоячиси Ислом Тошпўлатов "Қўқон-1912"га қарши баҳсда супергол урди ва тур голига муаллифлик қилди.







"Насаф" ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой "Пахтакор"га қарши беллашув бошида ўз жамоадоши билан тўқнашиб кетиши натижасида бошидан жароҳат олди. Боши боғланган ҳолда бутун ўйин давомида фаол ўйнади ва марказда рақиб футболчиларига тинчлик бермади. Мардоновор ўйнаган Акмал Мозговой Championat.asia талқинига кўра 20-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика