UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  5 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  15 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  10 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  32 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  3

Coca Cola Суперлигаси. 15-тур лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 15-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 15-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Навбаҳор" билан ўтган ўйинда "Локомотив" посбони Жавоҳир Илёсов муносиб ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Илёсов рақибнинг бир нечта зарбаларидан кейин сейв намойиш этди ва championat.asia талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




Ўтган турда "Сўғдиёна"га ажойиб гол уриб энг чиройли гол муаллифи бўлган "Машъал" ярим ҳимоячиси Сирожиддин Қўзиев "Бунёдкор"га қарши баҳсда ҳам рақиб дарвозасига ажойиб гол урди. Шу тариқа кетма-кет иккинчи тур Қўзиевнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.






"Металлург" устози Андрей Шипилов ўтган тур ҳам сайтимиз талқинига кўра энг мураббий бўлганди. Бу турда эса бекободликлар Қўқонда ғалабага эришишди. Бу мавсум "Қўқон-1912" ўз майдонида ҳали ҳеч қайси жамоага ютқазмаганди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Андрей Шипилов 15-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Пахтакор" ОЧЛ баҳсларига йўл олишдан олдин "Бухоро"га қарши баҳсни ўтказганди. 15-турдан ўрин олган учрашувда "шерлар" 4:0 ҳисобида зафар қучишганди. Ўша учрашувда Жалолиддин Машарипов битта гол уриб, иккита голли пас берганди. Championat.asia талқинига кўра Жалолиддин Машарипов 15-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика