UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  0 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" сентябрь бошида учта ўйин ўтказади Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Пахтакор" сентябрь бошида учта ўйин ўтказади

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Coca Cola Суперлиганинг II давра учрашувлари карантин қоидалари юмшатилганидан келиб чиқиб, уй-сафар тизимида ўтишини маълум қилганди.

Сир эмаски, “Пахтакор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этиш учун 10 сентябрь куни Қатарга йўл олади. Шу боис, Суперлига учрашувларини тўлиқ якунига етказиш учун ЎзПФЛ “Пахтакор” клубининг 10 сентябрга қадар 3 та расмий ўйинда майдонга тушиши кераклигини маълум қилди ва режага киритди. Бунда “Пахтакор” кетма-кетликда “Навбаҳор”, “Бухоро” ва “Металлург” клубларига қарши кураш олиб бориши керак.

ЎФА Терма жамоалар маркази 3 сентябрь куни Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини бор эканидан келиб чиқиб, “Бухоро” ва “Навбаҳор” жамоалари кетма-кетлигини ўзгартиришни сўради. Аммо “Бухоро” клуби марказлаштирилган мусобақада қолган жамоалардан битта кўпроқ ўйинда майдонга тушгани, шунингдек, клубни бир қатор футболчилар тарк этганидан келиб чиқиб, мазкур таклифга рози бўлмади. Ўз навбатида “Пахтакор” клуби Қатар сафари олдидан Наманган ёки Муборакда эмас, яқинроқ ҳудудда учрашув ўтказиши тўғрироқ бўлиши, шундан келиб чиқиб, кетма-кетликни тақвим бўйича белгилаш тўғри бўлишини маълум қилди. ЎзПФЛ клубларнинг бу таклифларини ҳурмат қилади. 

Шундан келиб чиқиб, учрашувлар қуйидаги саналарга белгиланди:

1 сентябрь, 19:00 “Навбаҳор” — “Пахтакор”

5 сентябрь, 18:00 “Бухоро” — “Пахтакор”

8 сентябрь, 19:00 “Металлург” — “Пахтакор”

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика